Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 августдаги «Ташаббусли бюджет жараёнларини такомиллаштириш доирасида халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–264-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, халқ вакиллари ва сайловчилар ўртасида ҳамкорликни кучайтириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб «Ташаббусли бюджет» жараёнлари доирасида ғолиб бўлмаган лойиҳаларни депутатлар ташаббусига кўра ғолиб деб эълон қилиш амалиёти жорий этилади.
Бунда:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳар йили «Ташаббусли бюджет» жараёнлари доирасида тегишли сайлов округларида ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан иккита лойиҳани (ҳар мавсумда биттадан) сайловчиларнинг манфаатларини инобатга олган ҳолда «Очиқ бюджет» ахборот порталида танлайди;
депутатлар томонидан танланган лойиҳалар «Очиқ бюджет» ахборот порталида автоматик равишда ғолиб деб топилади ва ушбу лойиҳалар республика бюджетидан молиялаштирилади.
Порталда депутат ташаббуси асосида молиялаштириладиган лойиҳалар учун алоҳида саҳифа ташкил этилиб, шу турдаги барча лойиҳаларнинг жамоатчилик учун очиқ рўйхати юритилади.
Ушбу харажатларни молиялаштириш учун ҳар бир депутатга бир йилда икки мавсум учун базавий ҳисоблаш миқдорининг саккиз минг баравари миқдорида (амалда 3,3 млрд сўм) маблағ ҳар йилги Ўзбекистон Республикаси республика бюджетида назарда тутилади.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиш мумкин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.