Тарих фанлари доктори, профессор Доно Зиёева вафот этди

Тарих фанлари доктори, профессор Доно Зиёева вафот этди

Фанлар академияси Тарих институти илмий ходими, тарихшунос олима, профессор Доно Ҳамидовна Зиёева вафот этди. Бу ҳақда Фанлар академияси хабар берди.

Д.Зиёева илмий фаолиятини 1983 йил Тарих институтида кичик илмий ходимликдан бошлаб, институтнинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари (2000-2005), "XIX-XX аср тарихи" бўлими мудири (1998 йилдан ҳозиргача) каби масъулиятли лавозимларда хизмат қилиб келган.

Олима 1990 йил "Туркистонда XIX-XX аср бошидаги миллий озодлик ҳаракати тарихшунослиги" мавзусида номзодлик, 1999 йил "1917-1924 йилларда Туркистондаги миллий-озодлик ҳаракатлари ХХ аср тарихшунослигида" мавзуларида докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилган.

Олима раҳбарлигида "Ўзбекистон тарихи"нинг V жилди, "Ўзбекистон тарихи хрестоматияси"нинг IV жилди ва бошқа қатор тўпламлар нашр этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!