Таниқли блогер Россияда хорижий агент деб эълон қилинди

Таниқли блогер Россияда хорижий агент деб эълон қилинди

«И.А.Варламов давлат органлари томонидан қабул қилинган қарорлар ва уларнинг сиёсати тўғрисида ишончсиз маълумот тарқатган, хорижий манбалардан ёрдам олган», дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Ушбу меъёрлар 2012 йилда, «Нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилгандан кейин пайдо бўлган. У халқаро ташкилотлар томонидан Россияда инсон ҳуқуқларини чекловчи қонун сифатида танқид қилинади.

Иля Варламов 2017 йилдан буён ижтимоий тармоқларда шаҳарсозлик, қулай инфратузилма ва сиёсатга бағишланган каналларни юритади. 2023 йил январ ҳолатига унинг обуначилари сони 4 миллиондан ошган. Кўрсатувлари 1,3 миллиард марта томоша қилинган.

Маълумот учун, «Хорижий агент» — Россияда хориждан қўллаб-қувватланадиган ёки «чет эл таъсири» остида бўлган шахсларга бериладиган мақом. Қонунга кўра, «хорижий агент»лар Россия Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтиши ва ўз мақомини ОАВ ва Интернетдаги хабарларда кўрсатиши шарт.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!