🩺 Камҳаракат турмуш тарзи — кўплаб касалликлар омили. Асосий вақти иш столида, компьютер қаршисида ўтадиган ходимлар бундан кўп азият чекиши маълум.
🔎 АҚШ олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот айни шу мавзуга бағишланди. Унга 6300 нафардан ортиқ иштирокчи жалб қилинди. Ўрганиш давомида офис ходимлари ўртасида сурункали касалликлар ва эрта ўлим хавфини камайтириш йўллари тадқиқ этилди.
📊 Маълум бўлишича, кунига саккиз соатдан кўпроқ вақт компьютерда давомли ўтириб ишлаш бевақт ўлим хавфини 80 фоизга оширади.
📉 Аммо муаммонинг осон ва самарали ечими бор: жисмоний фаоллик даражасини ошириш орқали эрта ўлим эҳтимолини 20 фоизга, юрак-қон томир касалликлари ривожланиш хавфини эса 11 фоизга камайтириш мумкин.
🚶🏻Олимлар тавсиясига кўра, бунинг учун ҳафтасига камида 140 дақиқа енгил жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш зарур. Масалан, шунча вақтни юқори маромда пиёда юриш ёки йога машқларига сарфлаш яхши натижа беради.
⛹🏻♂️ Ёхуд ҳафта давомида 75 дақиқа ўртача интенсивликда сузиш, югуриш, футбол ва баскетбол ўйнаш ҳам фойдали. (https://telegra.ph/file/e2fe9d566f0e61e645d1a.png)Машғулотларни ҳар бир одам ўз қизиқиши, саломатлик кўрсаткичи ва имкониятидан келиб чиқиб танлаши мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.