🧠 Инсульт — мияда қон айланишининг ўткир бузилиши билан кечадиган хавфли касаллик. У ўлим кўрсаткичи юқорилиги бўйича дунёда юрак-қон томир ва онкологик хасталиклардан кейинги ўринда туради.
🩺 Бу патологиянинг икки тури мавжуд — ишемик ва геморрагик. Ишемик инсульт миядаги қон томирига тромблар тиқилиб қолиши, геморрагик тури эса мияга қон қуйилиши билан фарқланади.
🔬 Тиббий амалиётда касалликни ташхислашда асосан компьютер томографияси ва магнит-резонанс томография (МРТ) технологияларидан фойдаланади. Бу эса маълум вақтни талаб этади.
📌 Буюк Британия олимлари томонидан қондаги GFAP оқсили концентрацияси ёрдамида инсульт касаллиги турини тезкор аниқловчи тиббий таҳлил усули яратилди. Ушбу тадқиқот натижалари Америка юрак касалликлари ассоциацияси сайтида эълон қилинди.
🔎 Қайд этилишича, ушбу янги диагностика усули беморни шифохонага олиб боргунга қадар инсульт келиб чиқишига қон қуйилиши ёки қон ивиши сабаб бўлганини зудлик билан аниқлаш имконини беради.
🧪 Тадқиқот давомида мияга қон қуйилиши қайд этилган беморларда GFAP даражаси қон ивиши туфайли келиб чиққан инсультни бошдан кечирганларга нисбатан қарийб етти баравар юқори бўлиши ўрганилди.
✅ Эътиборли жиҳати, янги ташхис усулини бемор госпитализация қилинишидан аввал қўллаш мумкин. Таҳлил жавоблари бир неча дақиқада тайёр бўлади.
‼️ Бу эса тегишли муолажаларни тезкор равишда бошлаш ва бемор ҳаётини сақлаб қолиш ҳамда касаллик асоратларини камайтириш имконини беради.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо 14 декабрь куни бўлиб ўтадиган "Алавес"га қарши сафар ўйинида ғалаба қозонмаса, истеъфога чиқарилади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар армияси наркотик савдосига қарши ҳарбий кампанияни кенгайтиришини ва Лотин Америкасида қуруқликдаги нишонларга зарбалар бера бошлашини маълум қилди.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.
«Қозоғистон темир йўллари» компаниясининг маълум қилишича, заҳарланиш содир бўлган поезд хусусий ташувчига тегишли ва у суратга олиш жараёни учун киностудияга берилган.