Рейтинг тоифаси ва баллари солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетида ҳам акс этмоқда.
Солиқ қўмитасига кўра, платформа вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базасига интеграция қилиш жараёнида тест режимида ишламоқда. Рейтингни тўлиқ ва тўғри баҳоланиши ҳамда мезонлар кесимида аниқлаш методикаси билан 15-февралдан кўриш имконияти яратилади.
AAA, AA ва A тоифалар – юқори барқарорлик рейтинги;
BBB, BB ва B тоифалар – ўрта барқарорлик рейтинги;
CCC, CC va C тоифалар – қониқарли барқарорлик рейтинги;
D тоифа – қуйи барқарорлик рейтинги.
Паст балл олган корхоналарга жазо чоралари қўлланилмайди.
Юқори баллга эга тадбиркорлар рағбатлантирилади. Агар тадбиркор энг юқори ААА тоифадаги рейтингга эга бўлса:
солиқ органлари томонидан текширишлар ўтказилмайди;
ҚҚСдан ҳосил бўлган солиқ суммаси бир кунда қайтарилади (амалдаги муддат 7 кундан 30 кунгача);
ҚҚСдан бошқа солиқ турлари бўйича ҳосил бўлган ортиқча солиқлар суммалари уч кунда қайтариб бериш (амалда 10 кундан 15 кунгача) юзасидан қўшимча преференциялар берилади.
Яна бир рағбатлантириш – солиқ ва божхона органларида товарларни импорт қилиш вақтида тўланган солиқларни ҳисобга олиш тизими жорий қилинмоқда.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.