Сузиш бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик паралимпиячилар 10 та медалга эга чиқди

Сузиш бўйича Жаҳон кубогида ўзбекистонлик паралимпиячилар 10 та медалга эга чиқди

7-11 июнь кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида паралимпиянинг сузиш тури бўйича Жаҳон кубоги сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтди. Унда 67 та давлатдан 592 нафар спортчи иштирок этиб, улар орасида 5 нафар ўзбекистонлик спортчи совринли ўринлар учун куч синашди.

Ҳамюртларимиз ушбу нуфузли мусобақада 2 та олтин, 2 та кумуш ва 6та бронза, умумий ҳисобда 10 та медални қўлга киритишди. Спортчиларимиз мусобақа давомида 2 та жаҳон ва 7 та Осиё рекордларини янгилаганликларини алоҳида қайд этиб ўтишимиз лозим.

Терма жамоамиз спортчиларининг мусобақадаги натижалари:

Ислом Асланов:

50 м. крол – олтин, Осиё рекорди

100 м крол – олтин, Осиё рекорди

50 м баттерфляй – бронза, Осиё рекорди

100 м баттерфляй – бронза, Осие рекорди

Дмитрий Хорлин:

800 м эркин усулда – кумуш, Жаҳон рекорди

200 м. комплекс – бронза, Осиё рекорди

Музаффар Турсунхўжаев:

200 м баттерфляй – бронза, Осиё рекорди

50 м крол – бронза

Фирдавсбек Мусабеков:

50 м брасс – кумуш, Жаҳон рекорди

200 м брасс – бронза, Осиё рекорди

Manba: xs.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!