Ижтимоий тармоқларда аёл гўдак болани ураётгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат болалар омбудсмани томонидан ўрганилганда ҳолат 1 йил аввал содир бўлгани аниқланди.
Олиб борилган текширув натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида яшовчи фуқаро Т.М. (2001 йилда туғилган аёл) 2024 йилнинг май ойида собиқ турмуш ўртоғи А.Қ. (1994 йилда туғилган эркак) билан жанжаллашиб, бола учун алимент ва бошқа моддий таъминот бермагани важи билан болани отасига босим қилиб қўрқитиш мақсадида видео қўнғироқ қилиб, фарзанди А.Р (2023 йилда туғилган қиз) ни уриб тасвирга олган ва уни собиқ турмуш ўртоғига юборган.
Телефондаги ёзишмаларда болани ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳақидаги гапларни ҳам ўқиш мумкин. “Ўзим туққанман, ўзим ўлдираман”, дейилган чақалоқ видеоси юборилган ёзишмада.
Терговга қадар текширувда боланинг соғлиғига зарар етмагани аниқлангани сабабли 2024 йил 14 майда ҳолат юзасидан аёл Маъмурий жавобгалик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан ҳуқуқбузарлик содир қилган деб топилиб, Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман суди томонидан унинг жавобгарлиги масаласи ҳал этилган.
Қайд этилишича, ҳозирда аёл собиқ турмуш ўртоғи ва унинг оила аъзолари билан ўзаро низо вазиятида бўлиб, бу борада терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.