Сурхондарёда аёл кишининг калтакланиши бўйича суриштирув олиб борилмоқда

Сурхондарёда аёл кишининг калтакланиши бўйича суриштирув олиб борилмоқда

Ижтимоий тармоқларда "Сурхондарёлик зўравонни кўринг, буни ким тартибга олади, пули кўплигидан қутурган бойни кўринг" мавзусида тарқалган видеолар юзасидан расмий муносабат билдирилди. 

Мазкур ҳолат Денов тумани бўйича ИИО ФМБ масъул ходимлари томонидан ўрганилганида қуйидагилар маълум бўлди.
Денов тумани, “И.Тураев” СИУ, “Буюк ипак йўли ” маҳалласида яшовчи Қ.С. 2021 йил 22 апрель куни вилоят ИИБ 102 рақамига қўшниси Х.Г. уриб тан жароҳати етказганлиги ҳақида мурожаати ва туман марказий касалхонасининг 25 апрелдаги хабарномаси навбатчилик қисмида қайд этилиб, бўлган ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари туман ИИО ФМБ 2-сон ИИБ томонидан олиб борилмоқда.
Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суд-тиббиёт экспертизасидан ўтиш тўғрисида қарор берилган, фуқаронинг олган тан жароҳати “енгил тан жароҳати” тоифасига киради деб хулоса чиқарилган.
Фуқаро Қ.С.нинг мурожаатлари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилаётганлиги сабабли якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши ҳақида маълум қиламиз.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!