"Судя Муҳаммад Канжо Ҳасан президент Башар Асад режими даврида машҳур “Седная” қамоқхонасидаги маҳбусларга минглаб ҳукмларни, жумладан, ўлим жазосини берган. Бундай суд жараёнлари одатда бир неча дақиқа давом этган", дея хабар беради Сурия Инсон ҳуқуқлари обсерваторияси (SOHR).
Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, Ҳасан маҳбусларнинг қариндошлари ўз яқинлари тақдири ҳақида маълумот олиш умидида берган поралар орқали 150 миллион доллар ишлаб топган. У Асадга содиқ қуролли гуруҳлар фаолият юритаётган Тартус вилоятида ҳибсга олинган.
“Седная” мажмуаси – судсиз қатл қилиш ва қийноқ ҳолатлари билан танилган қамоқхона бўлиб, Дамашқдан тахминан 35 км шимолда жойлашган. “Седная” Асад режими мухолифларига қарши репрессияларнинг рамзига айланган. Ҳуқуқ ҳимоячилари маълумотларига кўра, 2011 йилдан буён ушбу муассасага тахминан 30 минг киши олиб келинган, шундан фақат 6 мингга яқини озод қилинган. Қолганлари ҳанузгача бедарак йўқолганлар рўйхатида туради.
Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.
Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.