1977 йилда Наманган вилоятида туғилган фуқаро Э.М. 2019-2021 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб, «Содиқ Самарқандий»нинг мадрасаларида таълим олади.
Натижада, у экстремистик ва террорчилик ташкилотлар ғоялари таъсирига тушиб, Сурияга бориш ва у ердаги жангарилардан бирига турмушга чиқишни режалаштиради. Шу мақсадда, фуқаро Э.М. 2021 йилнинг март ойида Туркиядан доимий яшаш манзилига қайтиб келиб, 3 нафар фарзандини ўзи билан бирга олиб, «Қирғизистон-Туркия-Сурия» йўналишида ҳаракатланаётган вақтида чегара ҳудудида тўхтатилган ҳамда доимий яшаш манзилига қайтарилган эди.
Олиб борилган тушунтириш ишларига қарамай, фуқаро Э.М. ўзининг Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадидан воз кечмаган ҳамда у ердаги ҳамфикрлари билан ижтимоий тармоқлар орқали ёзишмаларни давом эттириб келган.
Шунингдек у интернет тармоғида бир қатор гуруҳлар ташкил қилиб, гуруҳ аъзолари орасида ақидапарастлик ва экстремистик мазмундаги материалларни тарқатган ҳамда Суриядаги жангариларга моддий ёрдам беришга тарғиб қилган.
Юқорида қайд этилган ҳолатлар юзасидан фуқаро Э.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Фуқаро Э.М. жиноий мақсадига эришиш йўлида фарзандини ҳам қурбон қилишга тайёрлигини ўзининг балоғат ёшидаги қизи Э.Х.ни шу йилнинг март ойида Туркияга жўнатиб, у ердаги экстремистик ва террорчилик ташкилотлари раҳнамоларининг қўлига таълим олиши учун топширганлигидан англаш мумкин.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.