Судья ва судлов этикаси: миллий ва ҳалқаро стандартлар

A A A
Судья ва судлов этикаси: миллий ва ҳалқаро стандартлар

Ҳар қандай давлатнинг халқаро майдондаги мавқеи ушбу давлатда қонун устиворлиги ва суд ҳокимиятининг мустақиллиги қай даражада таьминланганлигига қараб белгиланади. Шу сабабли мамлакатимизда ушбу соҳани ҳалқаро стандартларга мувофиқ тарзда ривожлантиришга стратегик аҳамиятга эга вазифа сифатида қаралмоқда. Судьянинг мустақиллиги, даҳлсизлиги, улар фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги давлат томонидан кафолатланган, шу билан бирга моддий ва ижтимоий таъминот даражасининг юқорилиги одил судловга эришиш – қонуний, асосланган  ва адолатли суд қарорларини чиқарилишининг асосий омилларидан биридир.

Ҳар қайси маконда, ҳар қайси замонда судьялик касби доимо жамият эътиборида бўлиб келган ва унинг маънавий-аҳлоқий сифатига нисбатан қатьий талаблар қўйилиб келинган. Зеро, ушбу фаолият шахснинг ҳуқуқ ва эркинлиги билан боғлиқ масалаларни ҳал этишни ўзида мужассам этиб, инсонлар тақдирига ўз таъсирини ўтказади, шу билан бирга Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 8-моддасида ҳар бир инсон унга Конституция ёки қонун орқали берилган асосий ҳуқуқлари бузилган ҳолларда ваколатли миллий судлар томонидан бу ҳуқуқларини самарали тикланиши ҳуқуқига эга эканлигининг белгиланиши судья ва суд идоралари ходимларининг  касбий ва маънавий-аҳлоқий сифатларига бошқа касб вакилларига нисбатан юксак ва катьий талаблар ўрнатилган. Грек файласуфи Эпиктетнинг “Судьялик курсисини эгаллашга лойиқлигинга дилингдан иқрор бўлмагунингча бошқаларни судлай кўрма” деган сўзлари ҳам айнан шу мақомга эришиш учун шахс аваламбор қалбдан лойиқ эканлигини ҳис қилмоғи лозимлигини тасдиқлайди.

Судьянинг касбий одоб-аҳлоқи юридик одоб-аҳлоқнинг бир қисми бўлиб, у судья ва процесс иштирокчиларининг иш жараёнида ва ишдан ташқари вақтларидаги маънавий-аҳлоқий, касбий  муносабатларига доир масалаларни ўрганиш ва ривожлантириш билан шуғулланади. Судья ўз  фаолиятини судьялар одоб-аҳлоқи талабларини бажармасдан амалга ошира олмайди, чунки ушбу фаолият асосини жамиятда тарихан шаклланган маънавий ва ҳуқуқий талаблар ташкил этади. Шу билан бирга судьялар одоб-аҳлоқининг ўзига ҳос томони шундаки, унга иҳтисослашувидан қатьий назар туман(шаҳар) судьялари, вилоят суди судьялари, Олий суд ва Конституциявий суд судьялари риоя қилишлари шарт ва мажбурийдир.

Судья фаолиятининг қонуний асосини 14.12.2000 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Қонун билан бирга Судьялар олий кенгашининг 2018 йил 29 январдаги 490-сонли қарори билан қабул қилинган Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси ташкил этади. Мазкур Кодекс ҳар бир судья учун одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ касбий фаолиятида ва хизматдан ташқари вақтда мажбурий бўлган юксак одоб-аҳлоқ талабларига, Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари қоидаларига, одил судлов ва судьялар одоб аҳлоқи соҳасидаги халқаро стандартларга асосланган хулқ-атвор қоидаларини белгилайди. 

Шуни таъкидлаш жоизки, судьянинг одоб-аҳлоқи қонунчилик нормалари билан бевосида боғлиқдир. Унинг асосий принциплари қонунчиликда ўз аксини топган, чунки ушбу касб эгаларига нисбатан мавжуд ҳуқуқий талаблар аҳлоқий талаблар билан чамбарчас боғлик ва умумий қирраларига эгадир.  

Ўзбекистон Республикасининг Судьялар одоб-аҳлоқ кодекси қоиларини ва принципларида 2002 йил 26 ноябрда Гаагада қабул қилинган ҳамда судьяларнинг касбий фаолияти давомида, шунингдек, хизматдан ташқари вақтдаги одоб-аҳлоқига оид стандартларни белгиловчи асосий халқаро хужжат “Судьяларнинг ҳулқ-атворига оид Бангалор принциплари” қоидалари ҳам ўз аксини топган. Бангалор принциплари судьялар ҳамжамияти томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, дунёнинг барча ҳудудларида фаолият олиб бораётган судьяларга қаратилгандир. Унда 6 та муҳим принцип белгиланган бўлиб, булар: мустақиллик, холислик, ҳалоллик ва пок виждонлилик, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя этиш, барча тарафлар учун тенглик, компетентлик, яъни чуқур билимга эгалик, асослилик, омилкорлик ва тиришқоқликдир.

Судья ва суд органларининг мустақиллиги қонун устиворлигини таъминлаш ва ишни судда адолатли кўриб чиқилишининг асосий кафолатларидан биридир. БМТ Бош Асамблеясининг 1985 йил 29 ноябрда маъқулланган “Суд органлари мустақиллигининг асосий принциплари” ҳам судлар фаолияти бўйича қабул қилинган махсус халқаро ҳужжатлардан биридир. Таькидлаш жоизки, ундаги суд ҳокимияти мустақиллиги ва холислигини таъминлаш билан боғлиқ нормалар кўплаб халқаро хужжатларда у ёки бу тарзда белгиланган. Ушбу хужжат бугунги кунда суд ва судьяларнинг мустақиллиги қандай таъминланиши керак, деган саволга атрофлича жавоб берадиган муҳим халқаро хужжатлардан биридир.

Юртимизда бу борада самарали ислоҳотлар олиб борилаётганини, қилинаётган сайи-харакатлар натижасиз эмаслигини Бирлашган миллатлар Ташкилотининг судьялар мустақиллиги бўйича махсус вакили Диего Гарсия-Саян жаноблари ҳам алоҳида этироф этди. Шу ўринда Президентимизнинг давлат идоралари мансабдорларига қарата айтган сўзлари ёдимизга тушади: “Судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи бундан буён ҳам шахсан Президентнинг қаттиқ назорати остида бўлади. Суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак. Ўзбекистонда судьялар қонуннинг толмас ҳимоячилари, адолатнинг мустаҳкам устунлари бўлиши лозим”.  Давлат раҳбарининг бу ишончи Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган судья ва суд аппарати ходимлари зиммасига янада катта масьулият юклайди назаримда. Демакки, зиммасига одил судловни амалга ошириш масьулияти юкланган шахс инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ҳимоя қилиш унинг фаолияти мазмун ва моҳияти эканлигини унутмаслиги лозим. Судья ҳар қандай вазиятда ўз шаъни ва қадр қимматини сақлаши, одоб-аҳлоқ нормаларига риоя этиши, камтар, хушмуомала бўлиши ҳамда қўполликка йўл куймаслиги шарт.

Алоҳида таькидлаш керакки, малакали кадрлар - суд-ҳуқуқ сохасида амалга оширилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда суд ҳокимиятини мустақиллигини таъминлаш, адолатли қарорлар қабул қилиш гаровидир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан мамлакатимиз тарихида илк бор ташкил этилган Судьялар олий мактабининг асосий вазифаси ҳам ҳар қандай вазиятда одил судловни таъминлаш ва адолатни қарор топтиришга қодир, мустаҳкам иродали, юксак маънавий ва касбий фазилатларга эга бўлган судьялар таркибини шакллантириш, судьяликка номзодларни тайёрлаш ва амалдаги судьялар малакасини оширишга ихтисослашган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ушбу таълим муассасида жиноят, фуқаролик ва иқтисодий, маъмурий кафедралари билан биргаликда касбий кўникмалар кафедраси мавжуд бўлиб, судьялар ва судьяликка номзодларнинг касбий этикаси, психологияси, ишчанлик мулоқоти ва вақтни бошқариш кўникмаларини ўқитишга ва амалий кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда. Кафедрада фаолият юритаётган муттахассислар судьянинг фаолияти давомида вужудга келадиган конфликтология, стресс ва стрессни келтириб чиқарувчи ҳолатларни бошқариш, тайм-менежмент, лидерлик ва бошқарув маҳоратини,  иш жараёнларини тўғри ташкил қилиш ва оқилона хулосалар чиқариш салоҳиятини оширишда судьялар ва тингловчиларга кўмак бўлиб келмоқда.    

Маълумки, илк бор судьялик лавозимига сайланган ёки тайинланган шахс Давлат байроғи олдида зиммасига юклатилган вазифани ҳалол ва виждонан бажаришга, одил судловни фақат қонунга бўйсинган ҳолда амалга оширишга, судьялик бурчи ва виждони буюрганидек, беғараз, холис ва адолатли бўлишга тантанали вазиятда қасамёд қилади ва шундан сўнггина вазифасини бажаришга киришади. Бу касамёдни ҳар бир судья зиммасига юкланаётган юксак масъулиятни ҳис этган ҳолда ҳаяжон билан қабул қилади. Қасамёд қабул қилган судьяларга судьялик гувоҳномаси билан биргаликда “Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси”нинг ҳам тантанали топширилишида катта маъно мужассамдир. Зеро, судьяликнинг юксак мақоми, шасхнинг тақдирига таъсир қилувчи қарор қабул қилишга доир судьялик ваколатини муайян шахсга берилганлигининг ўзи ҳалқаро хужжатлардаги мавжуд стандартларнинг барчасини ўзида мужассам этган “Судьяларнинг одоб-аҳлоқ кодекси”га сўзсиз риоя этишни тақозо этади.

Н.Шарипова,  Жиноят ишлари бўйича  Наманган туман судининг судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

"Нефтчи" бомба трансферлар тайёрламоқда

Суперлиганинг амалдаги чемпиони "Нефтчи" келаси мавсумда ҳам ўз олдига юқори мақсадлар қўймоқда.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Европа клубида давом эттиришга яқин

Абдуғани Камолов Қирғизистоннинг “Бишкек Сити” клубини тарк этиб, Косово чемпионати вакили билан шартнома имзолаши кутилмоқда. Бу ҳақда Asia-Sport.uz телеграм канали хабар берди.

«Даҳшатли суммалар»: АҚШ бизнеси Россияга қарши санкциялар туфайли қанча йўқотгани маълум бўлди

Бу ҳақда Россиядаги Америка савдо палатаси (AmCham) раҳбари Роберт Эйжи RTVI’га берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ Украинага “жуда кучли хавфсизлик кафолатларини” ваъда қилди

Ҳали муҳокама қилиниши керак бўлган баъзи масалалар мавжуд, аммо президент Доналд Трамп эришилган ютуқдан мамнун.

Абдумалик Ҳалоков иши бўйича IBA’га апелляция берилади

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.

Украина Хавфсизлик хизмати илк бор Россия сувости кемасига ҳужум қилди

Таъкидланишича, портлаш оқибатида сувости кемаси жиддий даражада шикастланган ва амалда сафдан чиқарилган.

Бекободда пиёдани уриб юбориб каналга ташлаган ИИБ ходимига хотини ҳам ёрдам берган

Бекобод шаҳар ИИБ катта тезкор вакили мast ҳолда Nexia’да пиёдани уриб кетиб, жабрланувчига ёрдам кўрсатмаган.

«Қирғизистон аэропортлари» бешта хизматдан чиққан самолётни аукционга қўйди

Айни пайтда ушбу самолётлар «Манас» халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган.

Кучли ёмғир Ғазодаги “Ал-Шифо” шифохонаси ва кўчирилганлар чодирларини сув остида қолдирди

Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.

Зеленский Берлиндаги музокаралардан сўнг “тинчлик режаси” бўйича кейинги қадамларни очиқлади

Бу учрашув келаси ҳафтанинг охирига қадар бўлиши мумкин.

Украина аҳолисининг кўпчилиги Донбассни Россияга беришни истамайди ҳамда Зеленскийга ишонади — Киев халқаро социология институти

Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.

АҚШлик машҳур режиссёр Роб Райнер ва унинг рафиқаси уйида ўлик ҳолда топилди

АҚШлик машҳур кинорежиссёр Роб Райнер ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Райнер Лос-Анжелесдаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди.

Германия ТИВ раҳбари Россияни «НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўришда» айблади

Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.