Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг очиқ суд мажлисида 1988 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Судланувчи 2020 йилнинг августидан “Чилонзортумангаз таъминоти бўлими”нинг буйруғига кўра, “Инспекторларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш” хизмати инспектори лавозимида ишлаб келган. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида ўзига бириктирилган Чилонзор тумани “Тирсакобод” маҳалласида газдан фойдаланиш назоратини олиб бориб, шу маҳалланинг “Шош” кўчасидаги уйга боради. Ушбу хонадон эгасидан газ тўлови учун 3 100 000 сўмни олиб, ишончни суиистеъмол қилиб, уни алдаб олинган пулларни давлат ҳисобига туширмасдан фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.
Судланувчи жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яна бир фуқародан газ тўлови учун 4 000 000 сўм пулларини олади. Учинчи бор эса бошқа бир хонадон эгасидан газ тўлови учун 3 048 000 сўмни олиб, алдаб олинган пулларни 1 048 000 сўмини кирим қилиб, қолган 2 000 000 сўм пулларни давлат ҳисобига туширмайди.
Яна бир ҳолатда газ тўлови учун 1 100 000 сўмни ҳамда нархи 2 600 000 сўм бўлган газ ҳисоблагич ускунасини фирибгарлик йўли билан олган.
Сўнгги бор бир фуқарога газ тўлови учун 1 567 000 сўм қарздорлиги борлигини айтиб, ундан ушбу қарздорликни сўндириш ва олдиндан тўлов сифатида 2 000 000 сўмни олади ва пулларни давлат ҳисобига топширмайди.
Судланувчи суд мажлисида айбига тўлиқ иқрорлик билдирди.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисмининг “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди. Унга иш ҳақининг 10 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. ЖКнинг 62-моддасига асосан унинг қамоқда сақланган ҳар бир кунини (66 кун) аҳлоқ тузатиш ишлари жазосининг уч кунига тенглаштириб, яъни 6 ой 18 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси ўталган деб ҳисоблаб, ўташ учун узил-кесил 1 йил 5 ой 12 кун аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди. Ахлоқ тузатиш ишлари жазоси мазкур жазо ижросини назорат қилувчи органлар белгилаб берадиган жойларда ўтаттириш белгиланди.
Судланувчига қўлланилган “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси бекор қилиниб, у суд залидан дарҳол қамоқдан озод қилинди.
Жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарнинг 2 600 000 сўмини дастлабки тергов давомида жабрланувчига қайтариб берилганлиги инобатга олинди.
Етказилган моддий зарарни қоплаш мақсадида судланувчининг қариндоши томонидан Тошкент шаҳар ИИББ МБ депозит ҳисоб рақамига квитанцияга асосан топширилган 12 200 000 сўмдан 5 нафар жабрланувчиларга ўтказиб берилиши белгиланди.
Cудланувчининг отаси ўғлининг содир этган жинояти учун тайинланган жазодан розилигини айтиб, судга ўз миннатдорлигини билдирди.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 22:30 ларда Чироқчи тумани, яшовчи аёл Д.И. 102 рақамига мурожаат қилиб, у билан бирга расмий никоҳсиз яшаб келаётган эркак Н.П.нинг онаси хонадонига келиб жанжал кўтараётганлигини маълум қилган.
ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ходим 13 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Гумонланувчилар орасида Таиланднинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири – Italian-Thai Development Премчай Карнасута ва Хитойнинг China Railway компанияси ҳам бор.
ҲАМАС ҳаракати Исроил ҳукумати томонидан Ғазо шаҳрини босиб олиш ва унинг аҳолисини мажбуран кўчириш режаларини кескин қоралаб, буни "катта оқибатларга олиб келувчи ҳарбий жиноят" деб атади.
Исроил Хавфсизлик кабинети Ғазо секторида фақат Ғазо шаҳрини босиб олиш режасини маъқуллади. Бу қарор аввал эълон қилингандай бутун сектор эмас, балки унинг шимолий қисмига доир босиб олишни назарда тутади.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 август куни Туркманбоши шаҳридаги "Аваза" миллий туризм ҳудудида ўтаётган БМТнинг Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясида иштирок этди.
Исроил Суриядаги айирмачи кучлар орқали мамлакатни бўлиб ташлашга уринмоқда. Бу ҳақда Сурия ахборот вазири Ҳамза ал-Мустафо Туркиянинг “Anadolu” ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилган.
Болани ерда маҳаллий аҳоли вакили топиб олиб, тез ёрдам чақирган. Ҳодиса жиддийлигига қарамай, бола ҳушини йўқотмаган. Унинг қўли синган, умуртқа поғонаси чўзилган
Маълум қилинишича, аёл давлат чегараси чизиғидан 80 метр масофада, чегара ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб, Қозоғистон ва Россия чегарасини расмий ўтиш пунктларидан ташқарида кесиб ўтмоқчи бўлган.
1 августдан бошлаб АҚШ президенти Доналд Трамп Жанубий Корея ва Ҳиндистондан олиб кириладиган маҳсулотларга янги бож тўловлари жорий этилишини эълон қилди. Унда икки давлатга турлича ёндашув намоён бўлди.