Суд Саакашвилини ҳибсда сақлашга қарор қилди

Суд Саакашвилини ҳибсда сақлашга қарор қилди

Тбилиси шаҳар суди Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини соғлиғи сабабли қамоқдан озод қилиш ҳақидаги ҳимоячининг илтимосини рад этди.

Маҳаллий телеканаллар жонли эфирда намойиш этилган йиғилишда судья Гиоргий Аревадзе тегишли қарорни эълон қилган.

Михаил Саакашвили учрашувдан кейин Фейсбукдаги ўз постида суд қарорини ўзининг "ўлим ҳукми" деб атади ва ўлимга олиб келадиган касалликлар билан ҳибсда қолаётганини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!