Столтенберг Косовога қўшин юборгани учун Туркиядан миннатдор

Столтенберг Косовога қўшин юборгани учун Туркиядан миннатдор

НАТО Бош котиби Енс Столтенберг алянс илтимосига кўра Косовога қўшимча ҳарбий қисм юбориш қарори учун Анқарага миннатдорчилик билдирди.

Бу ҳақда блок раҳбари Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашувдан сўнг журналистларга маълум қилди.

“Охирги тартибсизликлардан сўнг Косово шимолига қўшимча куч юборгани учун Туркияга миннатдорчилик билдираман”, деди Столтенберг.

Столтенберг, шунингдек, Туркиянинг Украинани кучли қўллаб-қувватлаши, жумладан, ғалла келишувида етакчи рол ўйнаши ва уни узайтиришнинг аҳамиятини таъкидлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!