Столтенберг иттифоқчиларнинг Украинага ёрдами давом этишига ишонади

Столтенберг иттифоқчиларнинг Украинага ёрдами давом этишига ишонади

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Украина иттифоқчилари Киевга ёрдам беришда давом этишига ишонч билдирди.

Журналистлар Словакиянинг Украинага ёрдамни блокировка қилиш бўйича позициясига изоҳ беришни сўрашганида, Столтенберг ҳар бир аниқ иттифоқчи ҳақида алоҳида гапирмаслигини айтди.

Унинг қўшимча қилишича, умуман олганда, Украина ҳамкорлари Киевга ёрдам кўрсатиш бўйича катта ишларни амалга оширмоқда.

“Ишончим комилки, бундай ёрдам давом этади, чунки бу НАТОнинг барча аъзолари хавфсизлиги манфаатларига жавоб беради”, — дея унинг сўзларини келтиради РИА Новости.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!