Бошқа футболчилардан фарқли ўлароқ Луис Суареснинг севги тарихи жуда қизиқарли.
У Софи Бальби билан базмлардан бирида танишиб қолади. Ўшанда Суарес 15 ёш, Софи эса ундан 2 ёш кичик эди. Шу пайтдан ўрталарида илиқлик пайдо бўлади.
Софи Монтевидеодан 23 километр узоқликда турарди. Унинг олдига бориш учун йўл ҳақи эса 40 песога тенг эди. Суаресда эса бунча пул йўқ эди. Шунда у ўзи ўйнаётган “Насьонал” клуби мураббийига шундай дейди: “Агар гол урсам, 20 песо берасизми?” Суарес энди севган инсонини кўриш учун ҳам кўпроқ гол уришга интилади.
Кейинчалик “Кока-кола”га муҳаббат қўйгани Суаресни ортиқа вазн муаммосига дучор қилади. Мураббийи эса у озиши кераклигини айтади. Софи унга ёрдам беради ва бирга парҳез тутишади.
Софи Бальби бир тийинсиз, қийинчилик билан яшаётган Суаресни ёрқин келажак сари бошлайди. Футболчининг олдида “Реал” ва “Барселона” варианти турганида айнан Софи унга Каталония клубига ўтиши яхшироқ эканлигини айтади. Шу пайтгача рафиқасининг маслаҳатига кириб кам бўлмаган Суарес бу сафар ҳам Софининг айтганини қилади. Кўриб турибмизки, бу сафар ҳам Суарес хато қилгани йўқ. Бир сўз билан айтганда, Софи Бальби Суаресни чинакам футболчига айлантирган. Улар бир-бирига жуда мос.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.
The Wall Street Journal хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Эрондаги бутун цивилизацияни йўқ қилиш” ҳақидаги баёнотидан кейин Вашингтон билан тўғридан-тўғри мулоқотларни тўхтатган.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.