Собиқ спортчи туғилган кунида фожиали тарзда вафот этди

Собиқ спортчи туғилган кунида фожиали тарзда вафот этди

Собиқ “Беллатор” жангчиси Жаро Шеперднинг 30 ёшга тўлгани шарафига ўтказилган кеча ҳаётидаги охирги кун бўлди.

"Evening Standard" хабарига кўра, 11-июль, шанба куни соат тунги 10 лар атрофида Кенсингтон ҳудудида британиялик жангчи қонга беланган ҳолда топилган.

Воқеа жойига тез тиббий ёрдам ходимлари дарҳол етиб келган бўлса ҳам, спортчининг ҳаётини сақлаб қола олишмаган.

Маълум бўлишича, Шеперд ўша оқшом туғилган кунини дўстлари ва оиласи, шу жумладан, онаси ҳамда ёш болалар билан ҳовлида нишонлаган.

Аммо номаълум сабабларга кўра, нотаниш кимса Шепердга ҳужум қилинган ва бир неча маротаба пичоқ урган.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!