Собиқ ресторан ишчиси ресторандаги сейфдан пул ўғирлаганликда гумонланмоқда

Собиқ ресторан ишчиси ресторандаги сейфдан пул ўғирлаганликда гумонланмоқда

19-сентябрь куни соат 23.30 дан 20-сентябрь куни 09.00 гача бўлган вақт ичида номаълум шахс шаҳардаги ресторанларнинг бирига кириб, калит танлаш йўли билан сейфни очиб, ичидан 20 ёшли Сурайё Л.га тегишли бўлган 25 миллион сўм ва видеокамеранинг хотира картасини ўғирлаб кетган.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида ушбу жиноятга содир этганликда гумонланувчи сифатида рестораннинг собиқ ишчиси 29 ёшли Муродил И. ва унинг таниши 29 ёшли Тохиржон Х.лар аниқландилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!