Собиқ Чорсу меҳмонхонаси 1 сўмга сотилмоқда

Собиқ Чорсу меҳмонхонаси 1 сўмга сотилмоқда

Тошкент марказида жойлашган қадимий “Чорсу” меҳмонхонаси 1 сўм қийматда ким ошди савдосига қўйилди. Бу ҳақда Е-аукцион электро савдо платформаси хабар қилмоқда.

Хабарда айтилишича, меҳмонхона 2 йил ичида 25 миллион доллар инвестиция киритиш шарти билан сотилмоқда. Шуниндек, янги очиладиган корхонада 150 та иш ўринлари яратилиши керак.

Эслатиб ўтамиз, 3 йил олдин ушбу бинони туркиялик бизнесмен Ахмет Демир сотиб олиши ҳақида эълон қилинган эди. Ўшанда сармоядор меҳмонхонага 33 миллион доллар инвестиция киритиши ва бу ерда 270 ўринли 4 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда  350та янги иш ўринлари яратилиши ҳақида хабар берилган эди. Лекин белгиланган вақт ўтиб, бизнесмен ўз ваъдасини амалга оширмаганидан сўнг, ушбу шартнома бекор қилинган эди.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!