Словакия аҳолиси Украинага ўқ-дорилар учун 2,5 миллион евро йиғди

Словакия аҳолиси Украинага ўқ-дорилар учун 2,5 миллион евро йиғди

Словакия аҳолиси Украинага ўқ-дорилар учун 2,5 миллион евро йиғди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Агентликнинг ёзишича, мазкур кампания Словакия ҳукумати Чехиянинг Киев учун артиллерия ўқ-дориларини сотиб олиш ташаббусини қўллаб-қувватлашдан бош тортганидан кейин, фуқаролар ташаббусуга кўра бошланган.

Роберт Фицо Словакия бош вазири этиб сайланганидан сўнг, мамлакат Украинага ҳарбий ва моддий ёрдам беришни тўхтатган эди.

"Украина учун маблағ йиғиш ташаббуси Словакия аҳолиси Фицо ҳукумати сиёсатини маъқулламаслигини кўрсатади", — дейди ташаббус муаллифлари.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!