Сиз жиҳоднинг нималигини биласизми?

Сиз жиҳоднинг нималигини биласизми?

САВОЛ:

Ютуб тармоғидаги бир видеороликда қандайдир воъиз бутун дунё мусулмонларини Сурия давлатига жиҳодга даъват қилганига гувоҳ бўлдим. Унинг айтишича, хозир Ер юзидаги барча мусулмонлар Сурияга жиҳодга боришлари фарзи айн экан. Унинг бу чақириғи тўғрими, умуман исломда фарз жиҳод қандай бўлади, шу ҳақида маълумот берсангиз.

ЖАВОБ:

Аввало бу мавзуда бирор фикрга келишдан олдин бизга савол билан мурожаат қилганингиз учун ташаккур. Бу ҳам Аллоҳнинг бир карами бўлибди. Сизга жавоб ёзиш билан кўпчиликка бу ҳақда фойдали маълумот берилади, иншааллоҳ.

Дарҳақиқат, ижтимоий тармоқларда яқин шарқ ҳудудларига жиҳод учун атрофдан мусулмонларни жалб қилиш ҳаракатлари кузатилмоқда. Бунга биз ҳам гувоҳмиз. Умумий қилиб айтганда ўша даъватчиларнинг ҳаммаси аслида жиҳод мавзусида авомни алдаб келишмоқда. Уларга ишонганлар эса алданмоқда. Нега дейсизми?

Биринчидан, жиҳод исломда усули дин эмас балки, фуруъи дин масалаларидан бўлиб, унинг фиқҳий истилоҳий маъноси: Орада “уруш қилмаслик” битими бўлмаган икки — кофир ва исломий давлатнинг бир бири билан, исломий давлат тарафдан дастлаб тинч йўл билан исломга кириш даъвати амалга оширилгач ва унга кофир давлат тарафдан рад жавоби берилгач, уларга қарши Аллоҳнинг сўзини олий қилиш мақсадида ҳарбий уруш қилишига айтилади. (Қаранг: Фатҳ ал-қадир 4/277, Ал-Фатава ал-ҳиндия 2/188, ал-Хираший 2/107, Жавоҳир ал-иклил 1/250, Шарҳ аз-Зарқоний алал-Муватто 2/287, Ҳошиятуш Шарқовий 3/193, Ҳошият ал-Божурий 2/268).

Мана шу таъриф бутун ислом уламоларининг жумҳури, хусусан тўрт мўътабар фиқҳий мазҳаб фуқаҳолари тарафдан бир хил эътироф этилган таърифдир. Бунга кўра, бирор исломий давлат орада ҳеч қандай тинчлик битими тузилмаган бошқа бир кофир давлатга тинч йўл билан исломга даъват қилиб элчи юборади. Агар улар элчиларга рад жавоби берса, улар яшаб турган Ерларда ҳам Аллоҳнинг сўзини олий қилиш учун ҳарбий юришга киришилади. Саҳобаларнинг даврида жиҳод худди шу тарзда амалга оширилар эди. Агар шу тарърифда белгиланган бирорта қайд воқеликда топилмаса, бу ҳарбий ҳаракат шаръан жиҳод бўла олмайди. Унда қатнашганлар мужоҳидлик мақомига эриша олмайди, унда қатнашиб ўлганлар шаҳидлик мақомида кетмайди.

Энди яқин шарққа, хусусан, сиз саволда тилга олган Сурия давлатига эътибор қаратамиз: Сурияда шу таърифда белгиланган шартларнинг бирортаси топиладими? Йўқ! Биттаси ҳам топилмайди. Чунки Сурияда асосан мусулмонлар билан мусулмонлар уруш бошлашди. Ҳукумат ҳам, унга қарши чиққан жангари тўдалар ҳам ҳаммаси “ла илаҳа иллаллоҳ” дейдиган мусулмонлар эмасмиди?! Мусулмон билан мусулмоннинг уруши “жиҳод” деб айтиларканми?! Асло! Ўша воиз “Сурияда жиҳод бўляпти” деб айтган гапида Аллоҳдан уялмасдан мусулмонларни алдаяпти. Жиҳод ва унга доир шаръий ҳукмларни билмайдиганлар эса унинг ёлғонларига лаққа тушяпти.

Иккинчидан, шуни аниқлаштириб олиш керак: ўзи исломда жиҳоднинг ҳукми нима? Фаразан бирор ҳудудда шариат талабларига жавоб берадиган жиҳод амалиёти топилса, унга бориб қатнашишнинг ҳукми нима? Аҳли сунна вал-жамоа уламоларининг аксарини ташкил қилувчи жумҳурнинг қавлига кўра, мабодо шаръий жиҳод топилган тақдирда, унга бориб қатнашиш фарзи кифоя ҳукмида бўлади. Яъни, маълум аскарлар ҳарбий сафарга отланса, бошқалардан фарзлик соқит бўлади. ҳамманинг ёппа бориши шарт эмас. (Қаранг: ал-Мавсуъа ал-фиқҳия 16/129)

Яна Сурияга қайтамиз: у ерда шаръий талабга жавоб берадиган жиҳод йўқлиги кундек равшан бўлсада, майли ҳаққоний жиҳод бўляпти деб фараз қилайлик, унга бориб қатнашиш Ер юзидаги барча мусулмонларга фарз бўлди деб жар солаётган жарчи, барибир мусулмонларни алдаётган бўлиб чиқади.

Учинчидан, жиҳоднинг ҳукми қачон фарзи айн бўлади? Қуйидаги ҳолатларда жиҳод кифоя даражасидан фарзи айн даражасига кўтарилади:

1-) Жанг майдонида ҳар икки томон — ислом ва куфр лашкари учрашиб, қарама-қарши саф тортган чоғда;

2-) Душман тўсатдан бостириб келган чоғда;

3-) Давлат раҳбари бирор душман кофир қавмдан хавфсираб, ёппасига ҳарбий чақириқ эълон қилганда. (Қаранг: ал-Мавсуъа ал-фиқҳия 16/132)

Сурияга чорлаб жар солаётганлар “Сурияда жиҳод фарзи айн” деб лоф уришяпти. Ва ҳолбуки жиҳоднинг фарзи айн бўлиши учун белгиланган шартларнинг бирортаси унда мавжуд эмас.

Тўртинчидан, шаръий жиҳодни ким ташкиллаштиради ўзи? Тўғри келган одам рўпарасидан чиққан одамни жиҳодга чақириб ҳарбий амалиёт бошлайверадими, ёки бошқача шаръий тартиби борми? Буни ҳам яхши билиб олишимиз керак. Шаръий талаб даражасидаги жиҳодни оддий фуқаролар эмас, балки султон, давлат раҳбарлари ташкиллаштиради. Давлат томондан ҳарбий сафарбарлик эълон қилингандагина фуқароларга унга итоат этиб ҳарбий амалиётларда қатнашиш фарз бўлади. Одиий фуқаро ё қандайдир тўдабошининг ташаббуси билан шаръий жиҳод ташкил этилмайди. (Қаранг: Ҳошияту Дасуқий 2/175, Жавоҳир ал-иклил 1/252, ал-Муғний 8/352, ал-Маҳаллий 7/291).

Бешинчидан, шариат талабига мос келадиган жиҳод ташкиллаштирилган тақдирда, унга тўғри кетилаверадими ёки шартлари борми? Буни ҳам билиш керак. Шариат талабига мос келадиган жиҳодга бориш учун қуйидаги шартлар керак:

А) Ота-онанинг изни. Модомики улар мусулмон бўлса. Ота-онанинг рухсатисиз жиҳодга бориш жоиз бўлмайди. Чунки Абдуллоҳ ибн Амр ибн ал-Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига келиб жиҳодда қатнашишга рухсат сўрайди. Расулуллоҳ ундан “ота-онанг тирикми?” деб сўрайди. У: “ҳа”, деб жавоб беради. Расулуллоҳ: “икковининг хизматини қилиб жиҳод қил” дейдилар. Яъни, сенга ота-онанг рухсатисиз жиҳодга бориш жоиз эмас. Бу ҳадис далолатига кўра, ота-онанинг хизмати жиҳоддан олдинда туради.

Мантиқан олиб қаралганда ҳам жиҳод фарзи кифоя. Сиз бормасангиз, ўрнингизга бошқа кимдир бориб жанг қилади ва шу билан сиздан фарз соқит бўлади. Ота-она хизмати эса фарзанд учун фарзи айн. Сиз хизматларини қилмасангиз қўшнингизга ё ошнангизга сизнинг ота-онангизга хизмат қилиш фарз бўлмайди. Шунинг учун ҳам тарихда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг олдига бир одам келиб: “мен Румга жиҳод учун боришга назр қилдим лекин, ота-онам ман этишяпти?” – деб айтганда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу унга: “ота-онангга итоат қил, Рум сендан бошқа жиҳодчиларни топиб олади” – деб кескин жавоб берган. Бунга ўхшаш воқеалар Умар ва Усмон розияллоҳу анҳума халифалик даврларида ҳам бўлган. Суфёни Саврий, имом Авзаъий ва салафлар давридаги бошқа аҳли илмлар “Ота-онанинг розилиги жиҳод учун шартдир”, деб фатво берганлар (Қаранг: Ҳошияту ибн Обидин 3/220, Жавоҳир ал-иклил 1/252, Ҳошияту Дасуқий 2/175-176, ал-Муҳаззаб 2/229, Ниҳоят ул-муҳтаж 8/57, ал-Муғний 8/358, ал-Маҳаллий 7/292).

Б) Ота-она дастлаб фарзандининг жиҳодга боришига изн берса ва кейин фикри ўзгариб рухсатидан қайтишса, фарзанд жанг майдонини ташлаб ота-онасининг хузурига қайтиб келиши вожиб бўлади. (Қаранг: Равзатут-толибин 10/212, Ниҳоят ул-муҳтаж 8/58, ал-Муҳаззаб 2/229, ал-Муғний 8/359).

В) Ҳақдорнинг изни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хузурига бир саҳоба келиб сўрайди: “Эй Аллоҳнинг Расули, нима дейсиз, агар мен Аллоҳнинг йўлида қатл қилинсам гуноҳларим кечириладими?” Расулуллоҳ: “ҳа, агар майдонда сабр билан душманга юзма юз турсанг, орқа қилиб қочмасанг ва шу тарзда қатл қилинсанг, гуноҳларинг кечирилади. Лекин қарзларинг эмас. Чунки менга Жаброил шундай деган” – дейдилар. (Имом Муслим ривояти)

Бўйнида қарзи бор одам ҳақдорнинг изнисиз жиҳодга бора олмайди. Жумҳур фуқаҳолар шундай деган. Ҳанафий мазҳабимизга кўра, ҳатто ҳақдор изн берган тақдирда ҳам, қарздор жиҳодга бормасдан қарзини узиш учун уйда қолиши мустаҳаб дейилган. (Қаранг: Ҳошияту ибн Обидин 3/221, Ҳошияту Дасуқий 2/175, Жавоҳир ал-иклил 1/252 ).

Г) Шаръий жиҳодга бориб том маънода мужоҳид бўлиш учун яна бир шарт, давлат раҳбарининг рухсати бўлиши керак. (Қаранг: ал-Мавсуъа ал-фиқҳия 16/136). Давлат рухсат бермаса шаръий жиҳод бўла олмайди.

Хулоса қилиб айтганда жиҳод шаръий жиҳод бўлиши учун, унда қатнашганлар жиҳоднинг фазлига эришиб, мужоҳидлик мақомига етиши учун, ўлганлар эса шаҳидлик даражасини қўлга киритиб сўроқсиз жаннатга кириши учун Ислом шариати белгилаб қўйган талабга мос шартлар топилиши керак. Агар шартлар топилмаса, у ҳеч қандай жиҳод бўла олмайди. Балки, Исломда ҳаром қилинган уруш бўлади. Бунда иштирок этганлар Аллоҳнинг шариатига қарши чиққан шайтон аскарлари қаторида бўлади. Унда ўлдирганлар қотил, ўлганлар эса гуноҳ узра жон берган боғийлар бўлади.

Биз сизга шуни маслаҳат берардикки, яна шунга ўхшаш видеороликларга кўзингиз тушганда ундаги воизларнинг жим-жимадор даъватларига ишониб қолишга шошилманг. Бирор илм аҳлидан бу ҳақда батафсил маълумот сўранг. Ҳақиқатни билганингиздан кейин эса ўша видео остида интернетга жойлаганларга қарата: “сиз жиҳоднинг нималигини биласизми ўзи?” деб савол қолдиринг.

Ботиржон ТОЖИБОЕВ

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Агар Украина 9 май куни Москвага ҳужум қилса, Россия Киевга “Орешник” қуроли билан зарба бериши мумкин

Бу ҳақда Россия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Қодировнинг аҳволи жуда оғир: у ворис қидирмоқда

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашаётгани республикада ҳокимият алмашинуви жараёнини фаоллаштирганини "Новая газета Европа" суриштируви маълум қилди.

Ўзбекистон Россия элчисини чақиртирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига Россия Федерацияси ҳудудида ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ҳақидаги хабарлар кўпайиб бораётгани муносабати билан Россия элчиси чақирилди.

Ҳиндистонлик талаба Тошкент тиббиёт академиясидан норози бўлди

Унинг сўзларига кўра, тиббиётга оид фанлардан кўра инглиз тили дарслари кўпроқ ўтилади

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

Франция Россия Ғалаба байрамига таклиф қилинмаганидан ғазабланди

Франция Россия Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларга таклиф этилмаганидан норози.

“Зудлик билан тарк этинг!” — Украинада хавфли ҳудудлар бўйича шошилинч чақириқ

Украинада эвакуация бошланди. Ҳар куни соат 8:00 да автобуслар кетади.

Қашқадарёда талабалар тренд видео олди ва,,,

Винеткага тушиш мақсадида ижтимоий тармоқларга тренд видео қилганмиз. Бу эса ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетибди.

Техас кўлида 2 метрлик маҳлуқ қўлга тушди, бу жаҳон рекорди бўлиши мумкин

Техасда балиқ овлаш бўйича жаҳон рекордчиси қайтиб келди ва ўз ҳаётидаги энг қийин овда кўлнинг лойқа сувлари остида яна бир ажойиб воқеани яратди.

Инглиз манбаси: Ҳусанов Гвардиола билан тортишиб қолди

Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги Real Talk Manchester City аккаунти хабар берди.

“Тез орада Худонинг ёрдами билан — бу бутун Исроил юрти бўлади”

Исроил оммавий ахборот воситалари шундай ёзув билан тарихий Фаластиннинг бутун ҳудудини қамраб олган харитани эълон қилишди.

Роналдунинг ўзи ва оиласи хавф остида!

Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.

Ван Дамм Путинга мурожаат қилди

Унинг мурожаати видеосини украиналик журналист Диана Панченко ўзининг Телеграм-каналида жойлаштирган.

"Реал"да кутилмаган қарор! Анчелотти "Барса"га қарши Арда Гюлерни асосий таркибда туширади

Мадриднинг "Реал" клуби якшанба куни Ла Лига 35-турида "Барселона" меҳмони бўлади.

Украиналиклар россияликларга қарши муҳим жангда ғалаба қозонди

Украина Қуролли Кучлари Харков вилоятидаги Липси қишлоғи атрофидаги позициялари устидан назоратни қайта ўрнатди ва "Берлин" номи билан танилган ўрмон ҳудудини Россия кучларидан озод қилди.

Россия юлдузи Ўзбекистон термасига ўтди

Каноэ слалом бўйича Россия терма жамоаси етакчиси Павел Эйгел спорт фуқаролигини ўзгартирди.

Россия С-300/400 макетлари билан дунё кўзини алдамоқда!

Россия Қуролли Кучлари Узоқ Шарқда ҳаво мудофааси даражасини сақлаб қолгандек кўриниш учун С-300/400 зенит-ракета комплексларининг макетларини ўрнатмоқда.

Лукашенко Москвадан иложи борича тезроқ жўнаб кетди

Ҳукумат кортежининг Кремлдан Внуковогача етиб бориши тахминан 15-25 дақиқа вақт олади. Улар орасидаги масофа тахминан 37 километрни ташкил этади.

Покистон мудофаа вазири: Ҳиндистон билан кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа иложимиз йўқ

Покистоннинг Ҳиндистонга қарши кенг кўламли уруш бошлашдан бошқа чораси қолмади. Report хабарига кўра, бу ҳақда Покистон мудофаа вазири Хаважа Муҳаммад Асиф маълум қилган.

Трамп Россия ва Украинага мурожаат қилмоқда

Россия ва Украина Украина можаросига барҳам бериш учун ҳаракат қилиши керак.

Покистон ҳужуми оқибатида Жамму ва Кашмирда беш киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ҳиндистоннинг PTI агентлиги маҳаллий ҳокимиятга таяниб хабар берди.

Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операцияни бошлади

Покистоннинг Geo TV телеканали мамлакат хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб, Ҳиндистонга қарши «Банбян-ул-Марсус» («Мустаҳкам девор») номли йирик ҳарбий операция бошланганини маълум қилди.

АҚШ чегарасини кесиб ўтишга уринган тўрт ўзбекистонлик қўлга олинди

АҚШ Ҳаво ва денгиз операциялари (АМО) чоршанба куни Виэкес оролига киришга уринган тўрт нафар ўзбекистонликни қўлга олди.

Покистон Ҳиндистонга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини эълон қилди — ОАВ

Покистон “Банбян-ул-Марсус” (“Мустаҳкам девор”) номли йирик ҳарбий операцияни бошлади, деб хабар бермоқда Покистоннинг Geo TV телеканали хавфсизлик идораларидаги манбаларига таяниб.

Европа Иттифоқи Украинада ўт очишни тўхтатиш зарурлигини ошкор қилди

Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кажа Калласга таяниб, “РИА Новости” хабар бермоқда.

Покистон ҳаво ҳудудини вақтинча ёпади

Бу ҳақда Покистон аэропортлар бошқармасига хабар берди .

Ҳиндистон захира кучларини хизматга чақира бошлади

Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.

Трамп Пекинни Хитой бозорларини Америка товарлари учун очишга чақирмоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой ўз бозорларини Америка маҳсулотларига очиши кераклигини айтиб, бу Хитойнинг ўзи учун фойдали бўлишини таъкидлади.

Венгрия қўшинлари кириши учун тайёргарлик? Украинада айғоқчилик тармоғи фош қилинди

Венгрия разведкаси Закарпатеда аҳолининг, агар Венгрия Қуролли Кучлари минтақага кириб келса, қандай муносабатда бўлиши ҳақида маълумот тўплаган.

Эстониянинг Россия билан чегарада жойлашган Нарва шаҳрида, Путин Гитлер қиёфасида тасвирлаган баннер илинди — “Медуза”

“Putler War Criminal” (“Путлер ҳарбий жиноятчи") деган ёзув туширилган баннер Нарва музейи жойлашган тарихий қаср деворига жойлаштирилди.

Мерц Россияга огоҳлантириш юборди

Агар тинчлик музокараси бўлмаса...

Самарқанд шаҳрида газ чақнаши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Нигерияда 600 000 дан ортиқ бола очликдан ўлиши мумкин

Нигерия ҳукумати ва БМТ вакилларининг қўшма баёнотида айтилишича, шимоли-шарқдаги Борно, Адамава ва Йобе (BAY) штатларида террорчилик ҳаракатлари туфайли гуманитар инқироз янада кучайган.

Туркияда овқатдан заҳарланиш ҳолатлари сони 133 нафарга етди

Самсунда овқатдан заҳарланганлар сони 133 нафарга етди.

Ҳиндистон Покистонга агрессив жавоб беришини таъкидлади

Ҳиндистон Покистон билан муносабатлардаги кескинлашувни хохламайди, аммо агар Исломобод томонидан ҳарбий ҳужум қилинса, жуда қаттиқ жавоб беришини билдирди.

Ҳиндистон Покистон ҳужум қилганини даъво қилмоқда

Ҳиндистон ҳарбийларига кўра, Покистон Жамму, Патҳанкот ва Удҳампур вилоятларидаги нишонларга ҳужум қилган.

Туркияда талабалар орасида оммавий заҳарланиш

Ҳисобот бу ҳақда Ҳабер Глобал телеканалига таяниб хабар берди.

Арманистонда коррупцияни тергов қилаётган журналист ҳибсга олинди

Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.

Арманистонда коррупцияни тергов қилаётган журналист ҳибсга олинди

Маълумотларга кўра, у бир неча соат олдин қўлга олинган ва ҳозирда полиция ҳибсхонасида. Қайд этилишича, Лилит Агекянга адвокати ва онаси билан учрашишга рухсат берилмаган.

Билль Гейтс бутун бойлигини хайрия ишларига сарфлаш режасини эълон қилди

Бу ҳақда у шахсий блогида ёзган.

Шимолий Корея Ким Чен Ин бошчилигида ракета машғулотларини ўтказди

Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Трамп бадавлат америкаликларга солиқларни 40 фоизга ошириши мумкин

Бу ҳақда Блоомберг хабар берди.

АҚШ Ямандаги зарбалар учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлади

Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Бурятияда ўрмон ёнғинлари майдони бир кун ичида икки баравар кўпайди

Бу ҳақда Республика ўрмон хўжалиги агентлиги (РАЛҲ) маълум қилди, деб ёзади “ТАСС”.

Швеция шартли озод қилиш қоидаларини қаттиқлаштириши мумкин

Расмийлар ислоҳотни 2026 йил 1 январдан бошлашни режалаштирмоқда, гарчи аввалги ҳукумат комиссияси бундай ўзгаришлар маҳкумларнинг реабилитациясига хавф туғдириши ва ҳар йили 7 миллиард Швеция крони (тахминан 650 миллион доллар)гача қўшимча харажатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирса ҳам.

Европа АҚШга қарши савдо жарима чораларини тайёрламоқда

Европа Иттифоқи АҚШ президенти Дональд Трампнинг тариф сиёсатини жавобсиз қолдирмаслик учун АҚШ маҳсулотларига янги бож солиқлари жорий этилиши мумкин бўлган товарлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Politico нашри хабар берди.

Наманганда адвокатга соқол сабабли таҳдид қилинди

Наманганда адвокат Б.Болтаевга нисбатан ички ишлар ходими томонидан таҳдид ва босим бўлгани ижтимоий тармоқларда муҳокама марказига айланди, деб ёзмоқда инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятидан З.Мирзахмедов.

Сурхондарёда 633 млн сўмлик электр ўғирланди

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Гарвард АҚШ таълим вазирининг хатоси тўла мактубига муносабат билдирди

Шундан сўнг университет маъмурияти расмий жавоб ўрнига хатни имло ва пунктуация хатолари тузатилган ҳолда вазирга қайтарди.

Парижда автомобил футбол мухлисларига бориб урилди

Ҳодиса нима сабабдан содир бўлгани ҳозирча номаълум.

Telegram’да PUBG аккаунтларини сотишни реклама қилган фуқаро ушланди

Маълум қилинишича, оҳангаронлик 20 ёшли йигит ҳудудий ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Telegram орқали аккаунт сотиб олиш мақсадида номаълум шахснинг банк картасига 9 млн сўм пул ўтказганини айтган.

Ҳиндистоннинг Покистонга ҳаво ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди

Эслатиб ўтамиз, Покистон Ҳиндистоннинг тинч қишлоқлар ва масжидларга берган зарбалари натижасида 26 киши ҳалок бўлганини даъво қилган эди.

Sky News: Сикстин капелласидан қора тутун кўтарилди

Сикстин капелласи мўрисидан чиққан оқ тутун ва қўнғироқлар жаранглаши янги Рим папаси сайланганини билдиради.

Трамп Россияга ҳавас қиларди

Америкалик собиқ разведка ходими Скотт Риттер Х ижтимоий тармоғида АҚШ президенти Доналд Трампни Россияга ҳасад қилишда ва мамлакат Ғалаба кунини нишонлашга эътибор қаратаётганликда айблади.

АҚШ 2025 йил май ойида янги ядровий бомба чиқарилишини эълон қилди

АҚШ 2025 йил май ойида энг янги Б61-13 термоядровий бомбасининг биринчи намуналарини чиқаришни кутмоқда, деди Энергетика департаменти қошидаги Миллий ядро хавфсизлиги бошқармаси директори вазифасини бажарувчи Тереза Роббинс, унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .

ОАВ: Сурия Исроил билан махфий музокаралар ўтказмоқда

Сурия ва Исроил Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан ташкил этилган алоқа канали ёрдамида билвосита музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, Reuters хабар берди.

NASA яқин орада Марсга ракета учирмоқчи

Миллий Аэронавтика ва Коинот Бошқармаси (NASA) яқин орада Марсга ракеталарни юбориш имкониятларини кўриб чиқмоқда.

Ғазо учун жанг тугамайди — Ҳусийлар Исроил кемаларига ҳужумни давом эттиради

Ҳусийлар АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги қарорига қарамай, Қизил денгиздаги Исроил кемаларига ҳужумларини давом эттиради.

Эрдўған Туркиянинг Покистон билан бирдамлигини эълон қилди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Трамп 8 майни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалаба куни деб эълон қилди - Оқ уй

Эълон қилинган ҳужжатда Трамп таъкидлашича, америкалик аскарларнинг қурбонлиги бўлмаганда "бу урушда ғалаба қозонилмас ва бугунги дунёмиз бутунлай бошқача кўринишда бўларди."

Шаҳбоз Шариф Покистоннинг ғалабасини эълон қилди

Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.

Путин Украинадаги уруш сабабини Болгария ва Руминияга юкламоқда

Россия президенти ўз ҳокимиятининг 25 йиллигига бағишланган ҳужжатли фильмда НАТОнинг Руминия ва Болгариядаги Америка ҳарбий базалари мавжудлиги Украинадаги урушга сабаб бўлганини таъкидлади.

Дронлар ҳужуми туфайли Россия аэропортлари вақтинчалик ёпилди, кўлаб рейслар кечиктирилди

“Аэрофлот” 7 май куни Москвадан учадиган 52 та рейсни ва Москвага йўналган яна 54 та рейсни бекор қилди, бу ҳақда компаниянинг онлайн таблосида эълон қилинди.

Ҳиндистон “Синдур” операцияси орқали покистонлик жангариларнинг янги террор ҳужумларини олдини олди

NDTV'нинг хабар беришича, Ҳиндистон “Синдур” операцияси доирасида 25 дақиқа ичида Покистондаги нишонларга 24 та ракета учирган.

АҚШ Қизил денгизда иккита қирувчи самолётини йўқотди

АҚШ Денгиз кучлари маълумотига кўра, барча экипаж аъзолари қутқарилган, бир денгизчи жароҳат олган.

Покистон мудофаа кучлари Ҳиндистоннинг бешта қирувчи самолётини уриб туширди

Хавфсизлик кучларидаги манбаларининг даъво қилишича, гап уч нафар Rafale қирувчи самолёти, битта МиГ-29 ва битта Су-30 қирувчиси ҳақида кетмоқда

Трамп Украинага ёрдамни тўхтатиш бўйича кўрсатма бердими?

Хабар қилинишича, АҚШ президенти Хегсетнинг буйруғидан бехабар бўлган.

Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазодаги янги операциясини қоралайди

Европа Иттифоқи Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётини кенгайтириш режаларидан хавотир билдирди, бироқ Исроил расмийларига босим ўтказиш эҳтимоли ҳақида изоҳ бермади.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида вазият кескинлашмоқда. Қурбонлар сони ортмоқда

Бу ҳақда Reuters агентлиги Покистон Қуролли кучлари матбуот котибига таяниб хабар бермоқда.

Тошкентда ЙТҲ оқибатида Epica автомобили ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳиндистон баҳсли Кашмирдан ташқаридаги Покистон шаҳарларига зарба берди

Покистон ҳарбийларининг нашрга маълум қилишича, зарбалар беш аҳоли пунктига — Котли, Аҳмадпур Шарқия, Музаффаробод, Баг ва Муридкега йўналтирилган.

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Яман пойтахти Сана шаҳридаги аэропортни тўлиқ вайрон қилди

Бу ҳақда Исроилнинг Каn радиостанцияси хабар бермоқда.

Ҳиндистон Покистонга ракеталар билан зарба берди – нималар маълум?

Ҳиндистоннинг зарбалари жавобсиз қолмайди, деди Покистон қуролли кучлари масъули

Хитойда сайёҳлик қайиғи ағдарилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Жами 84 киши сувга тушиб кетган ва 70 киши шифохонага ётқизилган.

“Кирпи 2025”: Эстонияда кенг кўламли ҳарбий машғулотлар бошланди

“Кирпи 2025” – бу Британиянинг 4-бригадаси Эстония бўлинмаси таркибида шундай катта кучни жойлаштирган биринчи машқдир.

Қироллик денгиз флоти бошлиғи истеъфога чиқди

Бу ҳақда Британиянинг Financial Times нашрига қироллик мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Трамп: Канада бизнинг 51-давлатимиз бўлиши керак

"Биз Канада билан нима бўлишидан қатъий назар дўст бўламиз. Канаданинг мен учун алоҳида ўрни бор. "Канаданинг мудофаа харажатларини ошириш қарорини олқишлайман", - дея хулоса қилди АҚШ президенти.

Покистоннинг Панжоб вилояти маъмурияти фавқулодда ҳолат эълон қилди

Покистоннинг Панжоб вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бу ҳақда минтақа ҳукумати раҳбари Бхагвант Манн баёнотига таяниб Реутерс хабар берди.