Сиз билмаган дунё ҳақидаги ҳайратомуз тарихий фактлар

Сиз билмаган дунё ҳақидаги ҳайратомуз тарихий фактлар

*Швециялик бир киши кимошди савдосида жуда қиммат нархга Наполеоон Бонапартнинг шахматини сотиб олди. Бир куни у шахмат доналаридан бирининг буралиб очилишини сезиб қолди. Дона ичидан қочиш режаси ёзилган мактуб чиқади. Маълум бўлишича, 1816 йили император дўстларидан бири Наполеон жазо муддатини ўтаётган Муқаддас Елена оролига шахмат юборади. Афсуски, Бонапарт шахмат донасидаги сирни фаҳмламай, қочиш режасини билолмай қолган.

*Сиракузалик ёвуз ҳукмдор Дионисий (эр. авв. 431 – 367 йй.) сартарошга соч-соқолини қайчида олдирмаган, устара ишлатишга йўл қўймаган. Сартарош унинг сочларини кўмир билан куйдириб қисқартирган. Гап шундаки, Дионисий суиқасддан ўлгудек қўрқар ва ўткир нарсаларни бошига умуман яқинлаштирмасди.

*Х асрда яшаб, ижод қилган эронлик аллома, Абдул Қосим Исмоил китобларини ҳеч кимга ишонмаган, шу сабабли 117 минг жилдлик китобини қаерга борса, ўзи билан олиб юрган. Бунинг учун 400 та туядан фойдаланган.

* Илк почта қутилари 400 йил муқаддам Флоренцияда пайдо бўлган. Уларни черковлар дарвозасига илиб қўйишарди. Улар “иблис билан алоқада бўлган” олимлар, турли дунёвий қарашларни тарғиб қилувчи файласуфлар, ватанга хиёнатда гумон қилинган сиёсатчилар устидан аноним чақувларни йиғиш учун хизмат қиларди.

* Инсонга қон қўйиш бўйича илк операция 1667 йилда Жан Батист томонидан амалга оширилган. У бир йигитга қўйнинг икки пинта қонини қуйган.

*1767 йилда Бирма ва Сиам (ҳозирги Таиланд) ўртасидаги уруш жуда оригинал якун топган. Урушни Бирма бошлаган. Унинг қўшинлари қўшни давлат ҳудудига бостириб кирган ва Сиамнинг Нан қалъасини қамал этган. Қамал чўзилиб кетган. Ҳар икки томон аста-секин урушдан чарчай бошлаган. Ниҳоят, соғлом тафаккур ғолиб келган. Ҳар икки армия делегациясининг учрашувида урушни қурилиш бўйича мусобақа ўтказиш билан якунлаш келишилган. Ҳар иккала томон ибодатхона қуриши лозим бўлган. Қурилишни эртароқ якунлаган армия урушда ғалаба қозонган ҳисобланарди. Сиам армияси қурилишни 7 кунда якунлайди. Бирма эса мағлубиятини тан олади.

*Цилиндр шляпасининг ихтирочиси шляпа сотувчиси Жон Герингтон ҳисобланади. Унинг ўйлаб топган нарсаси одамларга нечоғлик ёқмаганини 1797 йилнинг 26 январидан чиққан газетадаги мақоладан ҳам билиб олиш мумкин: “Жон Гетерингтон соҳилдаги йўлакда сайр қила туриб, бошига ипакдан ясалган ва ғалати ялтирайдиган қувур кийиб олган эди. Унинг хатти-ҳаракатлари йўловчиларда ажабланиш ва қўрқинч уйғотарди. Кўпгина аёллар уни кўриб ҳушидан кетишган бўлса, болалар чинқирар, совунпазнинг олдидан қайтаётган бир йигит эса тиқилинчда йиқилиб қўлини синдириб олди. Бу юзадан жаноб Герингтон қуролланган полиция отряди қуршовида лорд-мер олдига келтирилди ва сўроққа тутилди. Ҳибсга олинган Герингтон ўзининг янги ихтиросини лондонликларга намойиш этишга ҳақли, деб ҳисоблашини айтди, бироқ лорд-мер бу фикрга қўшилмади ҳамда ялтироқ қувур ихтирочисига 500 фунт-стерлинг жарима солди”.

* “Московские губернские ведомости” газетасининг 1848 йилда чиққан сонларидан бирида шундай сўзларни ўқиш мумкин: “Никифор Никитин ўзининг Ойга учиш ҳақидаги аҳмоқона қарашлари учун Бойқўнғир қишлоғига сургун қилинди”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!