Намибиянинг Омпундя округи раҳбари Адольф Гитлер Уунона паспортидаги исмини ўзгартирди, деб хабар беради BILD.
Унинг расмий исми энди Адольф Уунона. У бу қарорни ҳудуддаги тўртинчи сайловда иштирок этиши муносабати билан қабул қилди. Сиёсатчининг ғайриоддий исми унинг бир вақтлар Германия мустамлакаси бўлган бу минтақадаги обрўсига тўсқинлик қилди.
Уунонанинг сўзларига кўра, болалигида "Адольф Гитлер" номи унга одатий туюлган, аммо кейинчалик у бу исмнинг тарихий аҳамиятини тушунган.
— Болалигимда бу шунчаки оддий исмдек туюларди. Кейинчалик мен бу одам бутун дунёни забт этишга ҳаракат қилганини англадим. Буларнинг барчасига менинг ҳеч қандай алоқам йўқ эди. Мен глобал кучга интилмаяпман, — деди у.
Сиёсатчи шунингдек, атрофдагилар уни фақат Адольф деб аташларини таъкидлади:
— Хотиним мени Адольф деб чақиради. Иккинчи исм фақат расмий ҳужжатларда ишлатилади. Энди мен ундан бутунлай воз кечдим, — деди Уунона.
Намибияда исмни ўзгартириш тартиби мураккаб деб ҳисобланади: бунинг учун жиддий сабаблар, катта ҳужжатлар тўплами, иккита газетада эълон чоп этилиши ва расмий ҳукумат нашрида эълон жойлаштирилиши талаб этилади. Уунона барча талабларни бажарди.
Адольф Гитлер Уунона округини 2004 йилдан бери бошқариб келмоқда ва 2020 йилда у бу лавозимга қайта сайланди ва тахминан 85 фоиз овоз олди.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.