Сирдарёда катта сержант аёл ва унинг фарзандини ўлимдан асраб қолди

Сирдарёда катта сержант аёл ва унинг фарзандини ўлимдан асраб қолди

Сирдарё вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси катта сержанти Сардор Хўжаназаров ёнғинда қолиб кетган она-болани қутқарди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ матбуот хизмати маълум қилди, деб ёзади "Дарё".

Маълум бўлишича, ёнғин 12 август соат 03:15 ларда Сирдарёнинг Янгиер шаҳар, Шодлик маҳалласи, Ш.Бурхонов кўчасида жойлашган уйнинг 4 қаватида содир бўлган.

ИИБ ходими бу вақтда аланга ичида қолиб кетган 24 ёшли Обидова Моҳимбону ва унинг 3 ёшли ўғлини қутқариб қолган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!