Куба АҚШнинг қамалидан чиқиш учун Ватикандан ёрдам сўради. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Қўшма Штатларнинг иқтисодий босими остида қолган Куба ҳукумати 27 март куни инқироздан чиқиш учун Ватикандан расман воситачилик қилишни сўради, дея хабар бермоқда газета.
Куба ташқи ишлар вазири Бруно Родригес яқинда Ватиканда Папа Лео ХИВ билан учрашиб, Вашингтон билан мулоқот ўрнатишда ёрдам сўраган. Куба томони хайрихоҳлик белгиси сифатида 51 нафар маҳбусни озод қилишини маълум қилди.
Бироқ Оқ уй ҳозирча ён бериш ниятида эмас. Маълумотларга кўра, АҚШ Куба ҳукуматини “ўз-ўзидан қулаш арафасида” деб ҳисобламоқда ва Ватиканнинг мулоқот ҳақидаги чақириқларига қарамай, босимни сусайтирмоқчи эмас.
Ватикан аввал ҳам АҚШ ва Куба ўртасидаги муносабатларни юмшатишда, хусусан, 2016-йилда Барак Обаманинг тарихий ташрифини ташкил этишда муҳим рол ўйнаган эди. Аммо бу галги нефт блокадаси Кубани 1990-йиллардаги Совет Иттифоқи парчаланганидан кейинги даврдагидек энг оғир инқирозга етаклагани айтилмоқда.
Айни пайтда Куба ҳарбийлари АҚШнинг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабарлар бор. Мамлакатлар ўртасидаги кескинлик АҚШнинг Венесуэладаги ҳарбий амалиётдан сўнг кучайган.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши ортидан нефт нархи баррелига 100 доллардан ошиб кетган бир пайтда, замонавий Россия тарихидаги энг йирик таъминот узилиши юз бермоқда.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.