Мамлакатимизда тадбиркорларнинг манфаатлари йўлида барча имкониятлар яратиб берилмоқда. Уларнинг бизнеслари ривожланиши йўлидаги саъй-ҳаракатлари кенг қўллаб-қувватланмоқда. Бироқ, баъзи тадбиркорларнинг мана шу ғамхўрликларга нисбатан истеъмолчи сифатида ноқонуний ҳатти-ҳаракатларни амалга ошираётганларига нима дейсиз?
Мажбурий ижро бюроси Мирзаобод туман бўлими ходимлари томонидан М.Улуғбек маҳалласида электр энергиясидан фойдаланишнинг қонунийлиги текширилганида фуқаро С.А. томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 22-сонли қарори билан тасдиқланган электр энергиядан фойдаланиш қоидалари талабларига зид равишда, ҳожатхона қоғози ишлаб чиқариш цехида умумий фойдаланишда бўлган электр тармоғига ҳисоблагични ҳисобдан ўтказмай, тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмасдан уланиб фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Ноқонуний фойдаланиш натижасида электр таъминоти корхонаси манфаатларига 2 785 034 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди. Зарар миқдори кам дейиш мумкин, баъзилар. Бироқ, ҳолат аниқланмаганида зарар миқдори оз оздан кўпайиб кетиши аниқ эди. Бу эса албатта тадбиркорнинг даромадига зарар етказиши тайин.
Ҳуқуқбузар С.А.га нисбатан тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари қўриб чиқилиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баравари яъни 1 013 650 сўм миқдорида маъмурий жарима жазоси қўлланилди ва тўлиқ ундирилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.