Сингапурда коронавирус билан касалланганлар сони 1000 тага этди

Сингапурда коронавирус билан касалланганлар сони 1000 тага этди

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Сингапурда янги коронавирус тасдиқланган ҳолатлар сони минг тага етган.

Сешанба куни 926 киши юқтирганлиги хабар қилинган эди.

"Бугун Сингапурда COVID-19 нинг 74 та янги ҳолатини аниқланди ва тасдиқланди", - дейилади вазирлик баёнотда.

Қайд этилишича, янги ҳолатларнинг 20 таси чет элдан келган, 54 таси маҳаллий аҳолида аниқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, 245 киши ушбу касалликдан даволанган. Уч киши вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!