Silk Avia миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентга келиб қўнди

Silk Avia миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкентга келиб қўнди

Бугун, 21 март куни маҳаллий вақт билан соат 08:30 да “Silk Avia” минтақавий миллий авиакомпаниясининг биринчи самолёти Тошкент халқаро аеропортига келиб қўнди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Анъанага кўра ҳаво кемаси тантанали равишда сув аркаси, экипаж аъзолари карнай-сурнай садолари остида гулар билан кутиб олинди.

Йўловчи сиғими 70 кишилик АТР 72-600 самолёти дунёдаги энг машҳур қисқа масофага учувчи самолётлардан бири ҳисобланади. Аирбус А320 га нисбатан тўрт баравар кам ёқилғи сарфлайдиган хавфсиз ва тежамкор, арзон самолёт йўловчиларга ҳамёнбоп нархда ишончлилик ва қулайликни тақдим этади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!