“Цикл” қисқа метражли фильми суратга олинди

“Цикл” қисқа метражли фильми суратга олинди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ёшлик” киностудияси томонидан “Цикл” (“Cycle”) қисқа метражли фильми суратга олинди. Постановкачи режиссёр Гаруш Газанян.

Мазкур кинокартина “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивали дастуридаги “Кино 5 кунда” ёш режиссёрлар лойиҳасида арманистонлик ижодкорлар билан бирга яратилган.

“Цикл” қисқа метражли фильмида россиялик Михаил исмли турист Самарқандга келади ва сирли кўчани излайди. Ниҳоят бир кекса нуроний билан учрашади ва суҳбатлашади. Михаил ўзи излаб юрган сирли кўчани айланади.

Маълумот учун, “Кино 5 кунда” танловида Испания, Филиппин, Япония, Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва бошқа мамлакатлардан ёш киноижодкорлар иштирок этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!