Bloomberg агентлиги хабарига кўра, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин сўнгги йилларда Хитой армияси — Хитой Халқ-Озодлик Армиясида (ХХОА) кенг кўламли тозалаш ишларини олиб бормоқда. Бу жараён мамлакатда Мао Цзэдун бошқаруви тугаган 1976 йилдан бери генераллар орасида амалга оширилган энг йирик софлаштириш ҳаракати сифатида баҳоланмоқда.
2025 йил апрель ойида Financial Times нашри, ўз манбаларга таяниб, хабар беришича, Си Цзиньпин коррупция айбловлари билан ХХОАнинг иккинчи рақамли генерали Ҳэ Вэйдунни лавозимдан бўшатган. Манбаларнинг бирига кўра, у ҳатто ҳибсга олинган.
Ҳэ Вэйдун Мао Цзэдундан кейинги даврда лавозимдан четлатилган энг юқори мартабадаги ҳарбий шахс бўлгани таъкидланади. Сиёсий-ҳарбий элитанинг асосий органи — Хитой Марказий ҳарбий кенгаши (ЦВС)да аъзолар сони Сининг учинчи муддати бошида еттита бўлган бўлса, ҳозирги тозалашлар натижасида улар сони тўрттагача қисқарган.
Bloombergнинг қайд этишича, Си Цзиньпиннинг биринчи президентлик муддати давомида унинг тайинлаган шахсларига нисбатан ҳеч қандай текширув ўтказилмаган. Иккинчи муддат «нисбатан тинч» деб баҳоланган — бу даврда Си армия устидан назоратни мустаҳкамлаган. Аммо учинчи муддатда у унга шахсан содиқ деб ҳисобланган шахсларни юқори лавозимларга тайинлаб, кейин уларнинг ўзини ҳам лавозимдан олишни бошлаган. Bloomberg бу ҳолатни Мао Цзэдундан бери бирор хитой раҳбари томонидан амалга оширилмаган «беназир қадам» деб атади.
Тозалаш жараёни 2023 йили Ракета қўшинлари қўмондони Ли Юйчаонинг кутилмаган тарзда ишдан олиниши билан бошланган.
Маълумот учун, Си Цзиньпин 2023 йили Конституцияга киритилган ўзгаришлар орқали тарихда биринчи марта учинчи президентлик муддатига қайта сайланган Хитой раҳбари бўлди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.