Швейцария ҳукумати Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси (ХҚХҚ) Марказий агентлигининг Украинадаги вазият бўйича 2025 йилдан 2026 йилгача бўлган даврдаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 2,4 миллион Швейцария франки (тахминан 3 миллион доллар) ажратишга ваъда берди.
Бу ҳақда ҳукуматнинг баёнотида айтилмоқда.
“Бугун Швейцария ХҚХҚ Марказий агентлигининг Женевадаги бюросини қўллаб-қувватлаш учун 2,4 миллион Швейцария франки (2025-2026) ажратишга ваъда берди”, — дейилади хабарда.
Департамент Швейцария Женева конвенцияларининг иштирокчиси сифатида бедарак йўқолганларни қидиришга катта аҳамият беришини таъкидлади.
ХҚХҚ аввалроқ Россия-Украина можароси муносабати билан ташкилотга бедарак йўқолганлар бўйича келиб тушган мурожаатлар сони август ойида 154 мингдан ошгани ҳақида хабар берган эди. Ташкилот маълумотларига кўра, уруш бошланганидан буён фронтнинг ҳар икки томонидаги 15 мингга яқин оиланинг тақдири ва қаердалиги ҳақида маълумот беришга муваффақ бўлган.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.