Швейцария ҳукумати ағдарилган Венесуэла раҳбари Николас Мадуро ва унинг яқин шерикларига тегишли барча активларни “дарҳол кучга кириши билан” тўрт йиллик эҳтиёт чораси сифатида музлатиш қарорини қабул қилди. Ҳужжатда аниқ миқдор кўрсатилмаган ва ҳозирги кунда Швейцарияда барча активлар мавжудлиги тасдиқланмаган. Бу ҳақда Euronews хабар қилмоқда.
Федерал Кенгаш баёнотида айтилганидек, қарор “ҳозирги вазиятда ноқонуний равишда қўлга киритилган ҳар қандай активларни Швейцариядан ташқарига чиқарилмаслигини таъминлаш” мақсадида қабул қилинган. Ушбу музлатиш амалдаги Венесуэла ҳукумати аъзоларига таъсир қилмайди, лекин келажакдаги суд жараёнларида активларнинг ноқонуний олинганлиги аниқланса, Швейцария уларнинг Венесуэла халқига фойда келтиришига ҳаракат қилади.
Швейцария 2018 йилдан бери Венесуэлага қарши санкцияларни жорий қилган, АҚШ, Канада ва Европа Иттифоқи эса 2017 йилдан бери Каракас билан савдо қилишга санкциялар қўллаган.
Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.
“Манчестер Сити” раҳбарияти жамоанинг ўнг қанот ҳимоясига барибир янги ижрочи олиш керак, деган хулосага қайтди. Айни пайтда клуб скаутлар бир неча номзодни кузатув остига олган.
Нашр маълумотларига кўра, Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) март ойида Ғазода ҳарбий операция ўтказиш режасини ишлаб чиққан, аммо уни фақат Қўшма Штатларнинг розилиги билан амалга ошириш мумкин.
АҚШ президенти Доналд Трамп жума куни мамлакатдаги энг йирик нефт компаниялари раҳбарларини Венесуэла нефт саноатига сармоя киритишга чақирди. Бу чақириқ Қўшма Штатлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадуронинг қўлга олинишидан бир ҳафта ўтиб янгради.