Швеция ва Эрон 15 июнь куни маҳбусларни алмашишди

Швеция ва Эрон 15 июнь куни маҳбусларни алмашишди

Швеция ва Эрон 15 июнь куни маҳбусларни алмашган.

Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Телеканалнинг хабар беришича, алмашинув Уммон воситачилигида амалга оширилган. Айирбошлаш процедураси Маскатда бўлиб ўтди.

Эрон томони миллий хавфсизликка қарши фитна уюштирганликда айбланиб ҳибсга олинган швед Ёхан Флодерус ва икки нафар Швеция-Эрон фуқароси Саид Азизийни озод қилди.

Ўз навбатида Швеция умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Эроннинг собиқ амалдори Ҳамид Нурийни озод қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!