"Шов-шувли видео": Тоғли Қорабоғ мудофаа вазири ўлдирилди (ВИДЕО)

"Шов-шувли видео": Тоғли Қорабоғ мудофаа вазири ўлдирилди (ВИДЕО)

Aрманистон ва Озарбайжон ўртасидаги зиддиятда, тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси (ТҚР) мудофаа вазири Жалол Aрутюнян вафот этган. Aрмия қўмондонининг ўлими ҳақида Haqqin.az нашри хабар бермоқда. Aрутюнян 1992 йилдан бери тинч Озарбайжон аҳолисига қарши ҳарбий жиноятлар ва терроризмда айбланган.

Бош қўмондон хизмат машинасида "жанговар позицияга" кетаётганида дрон орқали берилган зарба машинасини вайрон бўлган. Нашр мазкур ҳолат акс этган "шов-шувли видео"ни эълон қилди.

Ереван ва Степанакерт Aрутюнян ўлимини инкор этмоқда. Бир кун олдин у жароҳати туфайли лавозимини тарк этганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!