Шимолий Корея 16 март куни «Хвасон-17» қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kyodo.
«Хвасон-17» ИCБМ синовлари КХДРнинг АҚШ ва Жанубий Корея машғулотларига тўғридан-тўғри жавоби бўлди, деб хабар берди давлат радиоси.
Пхенян АҚШ ва Жанубий Кореянинг КХДРга «очиқ душманлик» қилаётган ҳарбий провокацияларига қарши чора кўришда давом этади, деди Ким Чен Ин.
«Республикамизга очиқдан-очиқ душманлик қилаётган АҚШ ва Жанубий Корея Корея яримороли ҳудудида тез-тез ўтказиб турадиган кенг кўламли ҳарбий машғулотларнинг бепарволигини англаб этишларига ишонч ҳосил қилишда давом этаман», — дейилади давлат баёнотида. «Корея овози» радиостанцияси унинг сўзларидан иқтибос келтирди. У «КХДРга қарши ҳарбий провокациялар» давом этса ва кенгайиб борса, тегишли чоралар кўрилишини таъкидлаб ўтди, шунингдек, «қарши чора-тадбирларни ҳам эслатиб ўтди». Ушбу қарши чораларнинг мазмуни келтирилмаган.
Шу билан бирга, КХДР етакчиси Пхенян «ядровий қуролга ядровий қурол билан жавоб беришини, очиқ қарама-қаршилик билан очиқ қарама-қаршилик кўрсатишини» таъкидлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.