Шимолий Корея “референдумлар”ни тан олган ягона давлатдир

Шимолий Корея “референдумлар”ни тан олган ягона давлатдир

Дунёдаги биринчи давлат Украинанинг босиб олинган ҳудудларида “референдумлар” ўтказилишини маъқуллади. Бу давлат Шимолий Корея эди.

“Биз Россияга қўшилишга интилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолисининг иродасини ҳурмат қиламиз ҳамда Россия ҳукуматининг юқоридаги вилоятларни ўз таркибига қабул қилиш бўйича позициясини қўллаб-қувватлаймиз”, — дейилади КХДР ТИВ хабарида.

Уларнинг фикрича, “референдумлар” БМТ Низомига тўлиқ мувофиқ равишда ўтказилди.

Россияда эса Давлат Думаси аллақачон Украинанинг босиб олинган тўртта вилоятининг аннекция қилинишини қўллаб-қувватлаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!