Шимолий Корея АҚШни ҳаво ҳудудини бузганликда айблаб, Пхеньян Американинг разведкачи самолётини уриб туширишга ҳақли эканини эслатди. Бу ҳақда Корея марказий телеграф агентлиги мамлакат мудофаа вазирлигига таяниб, хабар берди.
Вазирлик маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг стратегик ва электрон разведка самолётлари КХДР ҳаво ҳудудига бир неча ўн километр бостириб кирган. Вазирлик 1969 йилда Шимолий Корея осмонида Американинг EU-121 самолёти қандай уриб туширилганини эслатиб ўтди ва ҳаво ҳудуди қайта-қайта бузилган тақдирда “шунга ўхшаш ҳодисалар”ни истисно этмади.
Бундан ташқари, КХДР АҚШни Жанубий Кореяда стратегик ядро қуроллари ва ядроли сувости кемаларини жойлаштириш режалари билан яриморолда кескинлик қўзғатишда айблади.
“Бу Корея яриморолидаги вазият АҚШнинг провокацион ҳарбий ҳаракатлари туфайли ядро урушига яқинлашаётганини яққол исботлайди”, — деб таъкидлади Мудофаа вазирлиги.
Шимолий Корея ядро уруши хавфи ва унга тайёрлигини бир неча бор эълон қилган. Ўтган йилнинг кузида Пхеньян душман ҳужуми содир бўлган тақдирда ёки мамлакат ва унинг етакчиси Ким Чен Инга таҳдид туғилса, автоматик равишда ядровий зарба бериш ҳақидаги қонунни қабул қилганди. Шу билан бирга, Шимолий Корея ўзини масъулиятли ядровий давлат деб эълон қилди.
АҚШ президенти Жо Байден агар КХДР АҚШ ёки унинг иттифоқчиларига ядровий ҳужум уюштирса, Шимолий Кореядаги сиёсий режим барҳам топишини айтди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.