Бугун, 7 ноябрь куни Халқ таълими вазирлиги биносида «Умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш бўйича устувор вазифалар» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда қатнашган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов давлат тилини ўқитишдаги камчиликлар, педагоглар билими борасида маълумот берди.
«Ўқувчилар камида 3та тилни билишлари талаб этиляпти. Булар ўзбек, рус ва инглиз тиллари. Қўшимча тиллар ҳам ўқитилиши мумкин. Инглиз тили учун АҚШ, рус тили учун эса Россия билан турли келишувлар орқали ҳамкорлик қилиш ниятидамиз. Лекин ўзбек тилини ўқитиш, педагоглар малакасини ошириш бўйича ҳаракатларни ўзимиз қилишимиз керак. Давлат тилини ўқитиш, тилни билиш даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқувчи алоҳида гуруҳ тузганмиз. Шу пайтгача баҳолаш грамматикани текшириш шаклида бўлган. Сирдарё вилоятида ўқитувчиларнинг ўзбек тили грамматикаси бўйича билимлари текширилди.
Афсуски, грамматикани ўқитувчилар ҳам билмаслиги аниқланди. Ҳатто она тили ўқитувчиларининг кўпчилиги тестдан ўтолмади, чунки грамматика қийин. Фақат грамматикани текшириш ўзи етарлимас. Бунда ўз фикрини она тилида ифодалай олиши, тўғри тушуниши ҳам муҳим, яъни тил кўникмаси бўлиши керак. Шуларни ҳисобга олиб ўзбек тилида ҳам IELTS каби тизим устида ишлаяпмиз. Агар у ишга тушса методика ҳам ўзгаради. Механизмни ишлаб чиқадиган экспертлар очиқ танловини эълон қилганмиз. Биз доим ҳамкорлик қилишга тайёрмиз», дея вазирнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Аббас Арагчи Эрон ташқи ишлар вазири сифатида Туркия ташқи ишлар вазири Хакан Фидан билан телефон орқали суҳбатда АҚШнинг ҳаракатлари ва сўзлари ўртасида зиддият борлигини таъкидлади.
Мурожаатда қайд этилишича, у 2026 йил январь ойида Тошкент вилоятидаги иқтисодий соҳага оид ташкилотлардан бирига мавжуд лавозимга ишга қабул қилиш масаласи бўйича суҳбатдан ўтган, ариза ёзган ҳамда электрон шартномани имзолаган. Шундан сўнг ишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқиши кутилган.
Аввалроқ, Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу каби дронларнинг 90 фоиздан ортиғи Россия 926-бош учиш синов маркази полигон ҳудудига тўғри келишини билдирган.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.