Шайхонтоҳурда тадбиркорнинг 1,9 млрд сўмини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Шайхонтоҳурда тадбиркорнинг 1,9 млрд сўмини қўлга киритган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Г.А. “D.” МЧЖнинг раҳбарининг ишончига кириб, 2020 йилнинг октябрь-декабрь ойларида жамиятнинг 2,7 млрд сўмлик дори-воситаларини Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятидаги дорихоналарга етказиб бериб, сотувдан тушган 1,9 млрд сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юбориб, “D.” МЧЖ манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Г.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!