Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Рўза қандай ибодат?

A A A
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: Рўза қандай ибодат?

Рўза дастлаб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан бир ярим йил ўтгач, яъни ҳижратнинг ўн саккизинчи ойи, шаъбон ойининг ўнинчи кунида, қибла Байтул Мақдисдан Каъба тарафга ўзгарганидан кейинги ойда фарз қилинган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўққиз йил Рамазон рўзасини тутганлар. Улардан иккитасини ўттиз кундан, қолган еттитасини йигирма тўққиз кундан тутганлар.

Араб тилидаги «совм» (рўза) луғатда «ўзни тийиш» деган маънони билдиради. Шаръий истилоҳда эса Рамазон ойида тонг отганидан то қуёш ботгунча ният билан овқат емаслик, ичимлик ичмаслик, жинсий яқинлик қилмаслик «рўза» дейилади. Рўза тутиш Ислом динининг беш рукни, беш асосидан биридир, Қуръон ва Суннат билан собит бўлган. Аллоҳ таоло айтади. 

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз» 
(Бақара сураси, 183-оят).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар» (Бухорий, Муслим).

Рўза ақли расо, соғлиғи яхши бўлган ҳар бир мусулмон эркакка ҳамда ҳайз ва нифосдан пок бўлган мусулмон аёлга фарз қилинган. Ҳайз ва нифос кўрган аёллар рўза тутишмайди, кейин қолдирган кунларининг қазосини тутиб беришади. Янги ойни кўриб, рўзага ният қилиш Рамазон рўзасининг асосий шартларидандир. Рамазон ойида ношаръий амаллар қилмаслик, тилни ғийбат, ёлғон сўзлардан тийиш, ўзгага озор бермаслик, яхши хулқли ва раҳм-шафқатли бўлиш рўзанинг одобларидандир.

Аллоҳ таоло бандаларига карам ва меҳрибонлик кўрсатиш учун бу ойни бошқаларидан фарқли қилган. Бу ойда исёнкор шайтонлар жиловланади, дўзах эшиклари ёпилади, жаннат эшиклари очилади, гуноҳлар мағфират қилинади. Рамазон гуноҳлардан тийилиш, Аллоҳ қайтарган нарсалардан чинакамига, бутунлай қайтишни, синов дунёсининг машаққатларига сабр қилишни ўрганиш ойидир.

Рўза Аллоҳ таолога муҳаббат ва ихлос белгиси сифатида бажарилади. Ҳаргиз соғликни тиклаш ва шунга ўхшаш бошқа ниятларда эмас. Бу ибодатни Аллоҳ азза ва жалладан ўзга ҳеч ким кўрмайди, қай даражада бажарилаётганини фақатгина Унинг Ўзи билади. Аллоҳ таоло учун тутилган рўзада банда Парвардигорнинг Ўзи кўриб турганини ҳис қилиб, рўзани бузмайди. Киши ниятсиз кунни қуёш ботгунича емасдан, ичмасдан ва жимоъ қилмасдан ўтказгани билан рўза тутган ҳисобланмайди, чунки рўзада ейиш, ичиш ва жимоъдан сақланиш ният билан бўлиши фарздир.

Рамазон кечасида туриб саҳарлик қилишнинг ўзи рўзанинг ниятига ўтади, чунки саҳарлик қилаётган одамнинг кўнглига рўза тутиш нияти ўз-ўзидан келади. Ҳанафий мазҳабида Рамазон тугагунича ҳар куни ният янгилаб турилади.

Еб-ичиш кўпайгани сари шайтоний (шаҳвоний) амаллар ҳам ортаверади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматим Рамазоннинг хислатини билганида эди, йилнинг ҳаммаси Рамазон бўлишини орзу қилар эди»; «Ким иймон билан, савоб умидида Рамазон рўзасини тутса ва (кечаларини) ибодат билан ўтказса, гуноҳларидан онасидан янги туғилгандек бўлиб чиқади», деганлар. Яъни Рамазон рўзасини қолдирмай тутиш, кечаларни ибодатда ўтказиш банда учун мағфират сўраш имкони, Аллоҳ таолонинг розилигини топиш учун қулай фурсатдир.

Ҳанафий мазҳабига кўра, Рамазон рўзасини тутишда ҳар кунги ниятни қуёш оққунигача янгилаб олса ҳам бўлаверади, яъни киши тонгдан чошгоҳгача рўзага зид иш қилмай турса, қуёш тиккага келишидан озгина олдин ўша куннинг рўзаси учун ният қилса ҳам, рўза ҳисобига ўтади. Лекин тонгдан кейин еб-ичиб қўйган бўлса, кейин ният қилса дуруст бўлмайди. Энг афзали вақтида ният қилишдир ва бу масалада ҳамма якдил фикрда.

Рўзадор кишига яна ушбулар суннатдир: 

нафсни ёмон ниятлардан тўхтатиш; 

фойдасиз ҳамда уятсиз сўзларни гапиришдан ва эшитишдан ўзини сақлаш; 

биров билан уришишдан, ҳар қандай гуноҳ ишлардан ўзни тортиш; 

мумкин қадар истиғфор, зикр ва тасбеҳ билан банд бўлиш; 

Қуръон ўқиш; 

қуёш ботган вақтда шом намозини ўқишдан олдин бир қултум сув билан бўлса ҳам оғиз очиш; 

Рамазон ойида ҳар куни хуфтон намозидан сўнг йигирма ракат таровиҳ намози ўқиш; 

таровиҳ намозида Қуръони каримни ўқиб ёки эшитиб хатм қилиш; 

Рамазонда хуфтонни жамоат билан ўқиган кишининг витр намозини ҳам жамоат билан ўқиши.

Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда намоз ва закотдан кейин рўза ибодати келади. Инсонни йўлдан урадиган нарсалар ичида қорин ва жинсий шаҳватлар энг кучлиларидан экани ҳеч кимга сир эмас. Рўзанинг фойдаларидан бири худди ўша икки шаҳватни жиловлашга хизмат қилишидир. Шунинг учун рўза нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллашда энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади.

Бану Сулаймлик бир кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «…Рўза сабрнинг ярмидир», дедилар» (Термизий, Ибн Можа).

Сабр эса нафснинг энг олий мақомларидан, тақвонинг асосий омилларидан биридир. Рўза тутган кишининг қалбида тақво руҳи уйғониши керак. Агар ким рўза тутсаю, қалбида тақво ҳисси уйғонмаса, у одам ҳақиқий рўза тутмаган бўлади. Ким иймон ва эътиқод билан рўза тутса, Аллоҳ таоло ўша бандани «тақво» деб номланувчи, икки дунё саодатига элтувчи бахтга муяссар қилади.

Рўзада бошқа ибодатларда бўлмаган хусусият бор. Бу мазкур ибодат Аллоҳ таолонинг Ўзигагина изофа қилинишидир. Аллоҳ ҳадиси қудсийда буни шундай баён қилган:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло деди: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим берурман» (Бухорий,  Муслим).

Рўзанинг бу каби фазлга эга бўлишининг иккита маъноси бор: 

биринчиси: рўза ички амал ҳисобланади. 

Иккинчиси: рўза тутиш Аллоҳ таолонинг душмани – шайтонга қаҳр қилиш демакдир. Маълумки, шаҳвоний нафс ейиш ва ичиш билан қувватланади. Шаҳвоний нафси кучли бўлган одамга шайтон ўз амрини ўтказиши осон бўлади. Рўза тутган одамга эса шайтон яқинлаша олмайди. 

Рўзанинг бундан бошқа ҳам фойдалари кўп бўлиб, уларни санаб, адоғига етиб бўлмайди.

«Мўминнинг қалқони» китобидан


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эрон 57 та мусулмон давлатидан иборат “Ислом NATOси” ни тузишга чақирди

Бу ҳақда Iran International хабар берди.

Ҳусановга жиддий рақобатчи келади

Франциялик ҳимоячи Ибраима Конате катта эҳтимол билан бу ёзда “Ливерпуль”ни тарк этади.

1 июндан тарифлар ошади: олдиндан тўлов қилганлар 2 ой эски нархда тўлайди

Табиий газнинг базавий нархи эса 1 куб метр учун 2 минг сўм этиб белгиланди.

АҚШда қуш уяси сабабли харидор ўзи сотиб олган автомобилга эгалик қила олмаяпти (фото)

Бу ҳақда Autoblog хабар берди.

Фабио Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасидаги энг катта йўқотиш қайси футболчи эканини айтди

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро «Марказий сектор» лойиҳасига берган интервюсида таркибдаги энг катта йўқотиш ҳақида гапирди.

Нетаньяху Қуддусдаги шифохонага ётқизилди

Исроил бош вазири кеча тунда Қуддусдаги “Хадасса Эйн-Карим” шифохонасига стоматологик муолажа учун ётқизилди.

Ўзбекистонда июнда аномал иссиқ оқибатида ҳарорат +47° гача чиқади

Ўзгидромет хабарига кўра, ёзнинг биринчи ойида ўртача кунлик ҳарорат +31°…+36° гача кўтарилади

Каннаваро Ҳусановдан бошқача ўйнашни талаб қилди!

2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро мундиал олдидан ютубдаги Markaziy Sektor каналининг махсус сони учун интервью берди.

Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..."

Супер енгил вазн тоифасида IBF камари учун ўзбекистонлик собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев WBA Regular камари учун жанг қилган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳақида гапирди.

Суперкомпьютер футбол бўйича ЖЧда ким ғолиб бўлишини айтди

Шу билан бирга, Opta статистика портали FIFA Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг чемпионлик имконияти 0,07% деб баҳоланган.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

Россия Арманистондан сабзавот ва қулупнай олиб киришни тақиқлади

7 июн куни Арманистонда парламент сайловлари бўлиб ўтади.

Дрон билан боғлиқ ҳодиса туфайли вазият жиддий авж олмоқда – Руминия ТИВ

Ташқи ишлар вазирлигининг қўшимча қилишича, Бухарест NATO бош котибини воқеадан хабардор қилган

Канада - Ўзбекистон ўйини соат нечада бошланиши ва қайси канал орқали трансляция қилиниши маълум бўлди

Ўзбекистон миллий жамоаси 1-июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Кремл Россияда яшовчи 100 минг нафар арманистонликни Пашинянга қарши овоз бериш учун жўнатмоқчи

Май ойида ўтказилган сўровномалар шуни кўрсатмоқдаки, Никол Пашиняннинг "Фуқаролик шартномаси" партияси ҳозирча қарийб 30 фоизлик натижа билан биринчи ўринни эгаллаб турибди

Россия кечаси Украинага ракеталар ва 200 дан ортиқ дрон билан ҳужум қилди

29 май, жума куни кечқурун Россия кучлари Украинанинг бир нечта минтақаларига кенг кўламли ҳужум уюштирди

Сув насоси ичига яширилган наркотик модда фош этилди

Аниқланишича, у интернет наркодўконда “омборчи” вазифасида ишлаган

"Дунё ҳақиқатни билиши керак "

Россия ТИВ вакили терракт жойига келган хорижий журналистларнинг фикрларини ҳам келтирди

Тошкентда токарлик цехида йирик ёнғин содир бўлди

Хабарга кўра, ёнғин соат 00:58 да қуршаб олинган ва соат 01:31 да ўчирилган.

Ниҳоят! Тошкентда мактабдаги можарода ўқитувчи айбсиз деб топилди

Яқинда Toshкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-сонли мактабда информатика ўқитувчиси ва ўқувчилар ўртасида содир бўлган воқеа ижтимоий тармоқларда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлган эди.

Чехия Украинадан келган қочқинлар учун қоидаларни кучайтирмоқда

ČTK агентлиги хабар беришича, ҳужжат парламент қуйи палатасига тасдиқлаш учун юборилган.

Россия Украинадаги “қарор қабул қилиш марказлари”га зарбалар бериш билан таҳдид қилди ва хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Украинанинг аннексия қилинган Луганскдаги ётоқхонага берган зарбасига жавобан, Россия Қуролли кучлари Киевдаги мудофаа корхоналари, “қарор қабул қилиш марказлари” ва қўмондонлик пунктларига зарбалар берилиши ҳақида таҳдидли баёнот эълон қилди.

Хитой компанияларининг Ўзбекистонда туризм соҳасида фаолият кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган “III Ўзбекистон – Хитой ҳудудлараро форуми” доирасида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг “Fei Jing Tourism” компанияси (чиқиш туризми) вице-президенти Веи Жие, “Winner Hydrogen” транспорт компанияси бош директори Луо Тианши ҳамда “Shaanxi Tourism Group” компанияси бош директори ўринбосари Сзао Юеванг билан музокаралар ўтказди.

Венесуэлада маҳбуслар тергов изоляторини эгаллаб олди

Маҳбуслар директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда. Улар қамоқхона миноралари томига кўтарилган, баъзилари эса матрасларни ёқиб юборган.

Киевдаги “Чернобиль” музейида ёнғин чиқди

Маълум қилинишича, миллий Чернобиль музейи фақат апрель ойи охирида кенг кўламли реставрациядан кейин қайта очилган эди.

Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган фундаментал нашрлар Олмаотада тақдим этилди

2026 йил 22 май куни Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонасида Биринчи Боку Туркология Қурултойининг 100 йиллигига бағишланган Турк маданияти ва мероси жамғармасининг фундаментал илмий нашрлари тантанали равишда тақдим этилди.

Лукашенко ва Макрон узоқ вақтдан сўнг телефон орқали мулоқот қилди

Минск расмийларига кўра, қўнғироқ ташаббуси Франция томонидан билдирилган.

АҚШ элчихонаси Киевда йирик ҳаво ҳужуми хавфи ҳақида огоҳлантирди

АҚШнинг Киевдаги элчихонаси яқин 24 соат ичида Украина ҳудудига «сезиларли ҳаво ҳужуми» бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.

Ливанда Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 3123 кишига етди

Вазирлик билдиришича, 2 мартдан буён бошланган ҳарбий кескинлашув даврида қурбонлар умумий сони 3123 кишига, яраланганлар сони эса 9506 кишига етган.

Исроилга ҳозирда 51 та давлат ҳарбий маҳсулот етказиб бермоқда

Маълумотларга кўра, қурол-яроғ ва ҳарбий технологиялар етказиб бериш Халқаро суднинг Ғазода геноцид хавфи мавжудлиги ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин ҳам давом этган.

Норвегияда “энг чиройли ҳожатхона” хавфсизлик сабаб ёпилди

Андайя оролида жойлашган ва фьорд манзараси билан машҳур бўлган жамоат ҳожатхонаси ҳарбий хавфсизлик туфайли ёпилди.

Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди

Шифокорлар томонидан болага биринчи тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг у яқинларига топширилди. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши экани маълум қилинмоқда.

Хитойда кўмир конидаги портлашда 90 киши ҳалок бўлди

Хитой раиси Си Жинпинг тирик қолганларни излаш ва жабрланганларни қутқариш учун барча куч ва воситаларни сафарбар қилишни буюрган.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.