Шавкат Мирзиёев халқимизни Наврўз байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев халқимизни Наврўз байрами билан табриклади

Тошкент шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” боғида 21 март куни Наврўз тантанаси бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлаб, халқимизни байрам билан муборакбод этди.

– Бу йилги Наврўз муқаддас Рамазон ойида, унинг табаррук фазилатларига уйғун ҳолда ўтаётгани байрамга алоҳида руҳ, ўзгача файз ва қувонч бағишламоқда. Қалбларимиз шодликка тўлган шундай барокатли кунларда юртимиз мўмин-мусулмонларини, бутун ислом умматини Рамазони шариф билан яна бир бор қутлаб, жамики пок ниятларимиз ижобат бўлишини тилаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари хорижий мамлакатларда она юрт меҳри ва соғинчи билан яшаётган ватандошларимизни ҳам табриклаб, самимий тилакларини изҳор этди.

Наврўз 3 минг йиллик давлатчилигимиз тарихида ўзининг беқиёс маънавий аҳамияти билан ҳамиша алоҳида эътибор топган буюк байрам экани таъкидланди. Бу айёмнинг бетакрор гўзаллиги, инсонпарварлик руҳи ва теран фалсафаси глобаллашув даврида ҳам бутун башариятни ҳайратга солаётгани унинг азалий моҳияти ва ҳаётбахш кучидан далолат беради.

Наврўзда мужассам бўлган бунёдкорлик руҳи Янги Ўзбекистонимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар ва жадал ўзгаришларнинг асл мазмуни ва эзгу ғояларига ҳамоҳангдир. Мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш йўлида қатъий қадамлар қўйилмоқда.

Юртимизда кўплаб замонавий саноат мажмуалари, инфратузилма ва логистика тармоқлари, янги иморат ва уй-жойлар, боғча ва мактаблар, олийгоҳлар, шифохоналар, маданият ва спорт масканлари бунёд этилмоқда. Шаҳар ва қишлоқларимиз, бутун юртимиз обод бўлиб бормоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида диёримизда янги экологик муҳит яратилмоқда. “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” давлат дастури доирасида бу жараён янада кенг кўлам касб этмоқда.

Президентимиз нутқида ёшлар сиёсатига ҳам тўхталиб, улар Янги Ўзбекистоннинг илғор ва қудратли кучига айланиб бораётганини таъкидлади. Улкан натижаларга эришиб, юртимиз ривожи ва обрўсини ошираётган ақл-идрокли, билим ва малакали, серғайрат ва ишбилармон ўғил-қизларни шарафлади.

– Азиз фарзандларим, сизлар Ватанимиз осмонида ёрқин юлдузлар бўлиб порлайдиган вақт келди. Юртимиздаги беқиёс имкониятларни амалий натижаларга айлантириш учун тинимсиз ҳаракат қилинг! Ҳеч қачон унутмангки, ортингизда салкам 38 миллионлик буюк халқ, Президент турибди, – деди Шавкат Мирзиёев.

Наврўзнинг гашти, жозибаси, айниқса, маҳаллаларда ўтаётган халқ сайилларида яққол сезилади. Миллий анъаналаримиз ўчоғи бўлган маҳалла тизимининг ҳаётимиздаги ўрни ва таъсири тобора ортиб бормоқда. Ёшлар тарбияси, осойишталикни таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, ижтимоий ҳимоя ва хотин-қизлар фаоллигини кучайтириш, экология ва ободлик каби бири-биридан муҳим вазифалар маҳалланинг ўзида ҳал этилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни билан барча маҳалла фаолларини самимий табриклади.

Наврўз бағрикенглик ва аҳиллик руҳи билан юртимиздаги барча миллат ва элат вакиллари учун севимли, том маънода умумхалқ байрамига айланган. Шу маънода, Президентимиз бутун халқимизга мурожаат қилди:

– Бизнинг кучимиз – бирлик ва аҳилликда, қудратимиз – Ватанга меҳр ва садоқатда, ютуғимиз – ўзимизга бўлган юксак ишончимизда!

Умумбашарий моҳияти туфайли Наврўз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан халқаро байрам сифатида эътироф этилган. Бу қадрият Шарқдаги кўплаб элу элатларни, жумладан, Марказий Осиё халқларини янада жипслаштирмоқда. Шу ой охирида қадимий Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон етакчиларининг уч томонлама учрашуви ўзаро аҳиллик йўлида яна бир амалий қадам бўлади.

Давлатимиз раҳбари байрамда иштирок этаётган элчилар ва халқаро ташкилотлар вакилларини халқаро Наврўз куни билан қутлаб, уларнинг халқларига дўстлик саломини йўллади.

Байрам катта концерт дастури билан давом этди. Унда юртимиз санъаткорларидан ташқари Туркия, Туркманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби қардош ўлкаларнинг таниқли хонандалари ҳам қатнашгани диққатга сазавор бўлди.

“Янги Ўзбекистон” боғи байрам шукуҳига бурканган. Майдончалар алвон гуллар ва байроқлар билан безатилган. Миллий маданият марказларининг кўргазмаларида юртимиздаги тотувлик ва бой маданий хилма-хиллик намоён.

Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмаларни ва фольклор-этнографик жамоаларнинг куй-қўшиқларини томоша қилди.

Наврўз сайиллари юртимизнинг барча гўшаларида давом этмоқда. Деҳқонлар халқимизнинг ризқ-рўзи умидида ерга барака уруғлари экмоқда. Маҳаллаларда ободончилик, меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Украина бир зарба билан Россиянинг қўмондонлик пунктини йўқ қилди

Россия армиясига қаттиқ зарба – қўмондонлик йиғилиш вақтида йўқ қилиб юборилди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Қон тўкишдан завқланадиган шахс яна вазир этиб тайинланди

Бен-Гвир январь ойида ўт очишни тўхтатиш келишувига норозилик билдирган ҳолда Исроил ҳукуматидан истеъфога чиқди ва Ғазо секторида жанглар қайта бошланганидагина Нетаняху коалициясига қайтишини кўриб чиқишини айтган эди.

Абдуқодир Ҳусановнинг нархи рекорд даражада кўтарилди

Жаҳонга машҳур Transfermarkt интернет-портали Англия Премьер-лигасида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

🔥 Курскда Россияга ғалаба келтирган "дрон инқилоби" – янги тактика қандай иш берди?

Дронлар уруш қоидаларини ўзгартиряпти. Янги дрон тактикаси Россиянинг Курскдаги ғалабасини таъминлади.

Хонанда Феруза Каримова 40 млн сўмдан зиёд жарима тўлайдиган бўлди

Суд мажлиси давомида аниқланишича ижрочи Феруза Каримова “Дастингдан” номли қўшиғини ижро этишда ҳамда барчанинг эътиборига етказишда шоира М.Ахрарованинг “Дод дегим келяпти дастингдан” номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.

Фавқулодда Хабар! Украина Қўшинлари Суджани тарк этди

Украина қўшинлари Суджадан чекинди – бу нимани англатади?

Украинанинг янги дахшатли қуроли кўрсатилди: Россияга янги "Нептун" билан зарба берилди

Украинада 1000 километр узоқликка учувчи янги "Узун Нептун" қанотли ракетаси мавжуд ва у аллақачон уни Россияга қарши қўллади.

Ерда пойлаб ётган Россиянинг энг зўр ҳужумчи дронлари Украина конвойларини яксон қилди

Россиянинг энг илғор — "Рубикон" дронлари Украина кучларини "пойлаб" яксон қилди!

Россияликлар рекорд суръатда ўлмоқда

2024-йил якунларига кўра, Россияда табиий йўқотиш – яъни вафот этганлар ва туғилганлар сони орасидаги фарқ 596,2 минг кишини ташкил этди.

Қурбон ҳайити куни қўй сўйишни тўхтатишга чақирди

Бу йил ёғингарчилик 30 йиллик ўртача кўрсаткичдан 53 фоизга кам бўлиб, натижада чорва учун яйлов етишмайди.

Руслар Путинга қарши чиқди

"Россия Путинга қарши" юриши бошланди.

Россия қурилиш майдонларида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон муҳожирларини ўрнини эгаллайдиган миллат пайдо бўлди

Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.

Зеленский Болгариядаги энг катта қабристон директори этиб тайинланди

"Украина ўлим пойтахтига, унинг президенти Зеленский эса энг катта қабристоннинг ижрочи директорига айлантирилди", деди Петков.

Эртага, 23 март куни юртимиз бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Бу ҳақда Ўзгидромет маълумот берди.

Собиқ КГБ ходимлари қандай бўлади? Уиткофф Путин ҳақида очиқ гапирди!

Уиткоффдан кутилмаган фикр. "Путинни тушунишни хоҳласангиз, КГБга назар ташланг!"

Руслар Оскол дарёсини қандай кечиб ўтишга эришди?

Россия қўшинлари Харков вилоятидаги Оскол дарёсини кечиб ўтишга уринишларини давом эттирди, аммо яқин вақтгача бу уринишлар натижа бермади.

Украинанинг орқасига пичоқ санчилганми?

Европа Иттифоқининг 2025-йилда Украина учун артиллерия снарядлари харид қилиш учун 5 миллиард евро ажратиши Франция ва Италиянинг позицияси туфайли таҳдид остида.

Флорида қирғоғида улкан йиртқич аниқланди – бундай акула ҳали учрамаган!

Океан қиролининг йўли кузатилмоқда – улкан оқ акула белгилашдан ўтди.

Украина учун "кафолат режаси" билан танишинг

Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...

Сергей Беседа ким? Путин Трамп билан музокараларга шарманда бўлган разведкачи раҳбарини тайинлади

Россия президенти Владимир Путин илгари Кремль эътиборидан қолган деб тахмин қилинган Сергей Беседани АҚШ билан музокараларда ёрдам беришга жалб этди.

Сербия: "Рангли инқилоб" амалга ошмайди. Путинга ташаккур

Сербия ҳукумати Белграддаги "норозиликлар ортида турган" Ғарб махсус хизматларига "рангли инқилоб" ўтказишга йўл қўймайди.

Конор Макгрегор қандай қилиб Ирландия президенти бўлиши мумкин?

Октагондан сиёсат майдонига. Макгрегор сиёсатга кирмоқда. Унинг имкониятлари қандай?

Эксклюзив: Tesla инвестори Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишни талаб қилмоқда

Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.

Бир кунда 5 миллиард долларлик 1000 та "олтин виза" сотилди

1000 та "олтин виза" бир кунда сотилди! Трампнинг режаси иш бердими?

Тошкентда автомобил ёниб кетди

Ҳолат 21 март куни кечки вақтда Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Банк-молия академияси биноси олдида содир бўлган.

Норвегиялик эркак OpenAI’ни судга берди

NOYB бундан олдин ҳам ChatGPT одамлар ҳақида нотўғри биографик маълумотларни тақдим этгани учун OpenAI устидан шикоят киритган.

Қозоғистонда қимор ўйнаган ҳарбийлар армиядан четлатилди

7 нафар ҳарбий хизматчи қимор ўйинларида иштирок этгани учун Қуролли кучлар сафидан бўшатилган, деди Мудофаа вазири вакили Ертай Ералин

Трамп Канадани АҚШГА қўшилишга чақирди

Бу ҳақда у Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Истанбулда ўн минглаб одамлар намойишга чиқди

Бу ҳақда Associated Press хабар берди .

Франция Макронни лавозимидан четлатилишини талаб қилмоқда

Бу ҳақда “Ўрнинг, Франция” партияси етакчиси Николя Дюпон-Аигнан Х ижтимоий тармоғида ёзди.

БМТ тинчликпарвар кучлари Украинани ҳимоя қила олмайди

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Чехия президенти Петр Павел билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Нови Сад вокзалида чодирнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 16 кишига етди

Бу ҳақда Сербия Ҳарбий тиббиёт академияси маълум қилди.

2024 йилда муҳожирлар қурбонлари сони рекорд даражага етди

Бу ҳақда Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботида айтилади.

Исроил Ғазо жанубида ҲАМАС ҳарбий разведка бошлиғини ўлдирди

Бу ҳақда армия матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзади “Репорт” .

Хитойда ҳарбий муҳандисга ўлим жазоси

Хитой разведкаси 5-авлод J-35 FC-31 қирувчи самолёти ҳақида махфий маълумотлар тарқалиб кетганини тасдиқлади. Собиқ ҳарбий муҳандис Люнинг бу маълумотларни хорижий разведкага ошкор қилгани аниқланиб, у давлат сири фош этгани учун ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Қонхўр Исроилнинг ҳужуми натижасида сўнгги 72 соат ичида Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони 600 нафарга яқинлашди

Бу ҳақда Қатарнинг Al Jazeera телеканали Фаластин анклавидаги ОАВ бўлимига таяниб хабар берди.

Исроил Рафаҳ шаҳри ҳудудида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди

ЦАҲАЛ шунингдек, Ғазо секторидаги ҲАМАС позицияларига авиазарба берганини тасдиқлаб, ўз мақсадини “террорчилар инфратузилмасини йўқ қилиш” деб атади.

Австралияда қушлар оммавий равишда заҳарланиб, осмондан тушмоқда

Бу ҳақда АВС хабар бермоқда.

Австралияда қушлар оммавий равишда заҳарланиб, осмондан тушмоқда

Бу ҳақда АВС хабар бермоқда.

18 мартдан бери Ғазода ҳалок бўлганлар сони 591 нафарга етди

Исроилнинг Ғазо секторида 18 март куни яна давом этган жанглари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 591 кишига етди, 1042 киши жароҳат олди.

АҚШ Эронга қарши санкцияларни кенгайтирди

Қўшма Штатлар Эрон билан боғлиқ 14 жисмоний ва юридик шахсга нисбатан санкцияларни кенгайтирди.

Ганжалик кикбоксинг бўйича СССР чемпиони Луганскда ўлдирилди

Ганжа шаҳрида яшовчи Жейҳун Саламов ўзи ишлаган кафеда олган пичоқ жароҳати натижасида вафот этган.

ИД Ҳамаснинг ички хавфсизлик бошлиғи лавозимидан четлатилганини эълон қилди

Бу ҳақда Исроил армияси баёнотида айтилади.

Трамп Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди

Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт маълум қилган.

Бокс расман Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилди

Бокс Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинлари дастуридан ўрин оладиган бўлди. Бу ҳақида Грецияда ўтаётган Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) 144-Сессиясида расман эълон қилинди.

Халқаро олимпия қўмитасига илк бор аёл киши раҳбарлик қилади

Кирсти Ковентри Халқаро Олимпия қўмитасининг янги раҳбари этиб сайланди. У бир неча карра Олимпия чемпиони ва Зимбабве спорт вазири саналади.

Кескин вазият: Хитойда тўртта канадалик қатл этилди

Хитойда гиёҳванд моддалар контрабандасида айбланган тўрт канадалик қатл қилинди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Марказий Осиёда математика “бум”и! Олимпиадалар нега тобора кўпаймоқда?

Марказий Осиё IQ пойгасига қўшилди.

Хон Юнусдаги даҳшат: вайроналар остидан чақалоқ қутқарилди, ота-онаси ҳалок бўлди

Хон Юнус яқинидаги ҳалокатли ҳужумдан сўнг вайроналар остидан чақалоқ қиз қутқарилди.

Шойгу Арманистонга таҳдид қилди

Москвадан Ереванга шок сигнал – ЕИга аъзо бўлиш нималарни англатади?

Балқонда янги ҳарбий иттифоқ: Косово, Албания ва Хорватия бирлашди!

Косово, Албания ва Хорватия ҳарбий иттифоқ тўғрисида уч томонлама декларация имзолади.

Туркиядаги вазиятсабаб ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Айтилишича, Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ижтимоий тармоқларда «провокацион постлар» жойлаштирган 261 кишини аниқлаган

Россияда ўзбекистонлик тўппонча билан рақсга тушди

18-март куни кечқурун Лиговск проспектидаги "Галерея" савдо мажмуаси ёнида бир гуруҳ ёшлар орасида тўппончага ўхшаш буюм билан рақсга тушган 19 ёшли Ўзбекистон фуқароси полиция томонидан ушланди.

Трампда ядро қуролини ишга туширидиган қизил тугма борми?

Шу йилнинг январ ойида Трамп инаугурациясидан сўнг тугма Овал кабинетга қайтарилди.

Яман ҳусийлари Исроилнинг Бен-Гурион аэропортига зарба берганини маълум қилди

Шунингдек, улар Қизил денгизда Американинг USS Harry Truman авиаташувчи гуруҳига ҳужум қилганини айтмоқда.

Тошкентда ёш қиз ўзини 9-қаватдан ташлади

Мазкур ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззахда юк машинаси ва микроавтобус тўқнашди. Қурбонлар бор

Жиззах вилояти ЙҲХБ аварияда ҳалок бўлганлар сони ва жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида маълумот бермаган.