Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги халқаро форумда нутқ сўзлади

Шавкат Мирзиёев Туркманистондаги халқаро форумда нутқ сўзлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон доимий бетарафлигининг 30 йиллиги, Халқаро бетарафлик куни ва 2025 йил «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилинишига бағишланган халқаро форумда нутқ сўзлади:

Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Туркманистон Президенти, ҳурматли Сердар Гурбангулиевич Бердимуҳамедовга ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси, қадрли биродарим, ҳурматли Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовга самимий қабул ва бугунги форумни юксак даражада ташкил этгани учун чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Туркманистон раҳбариятини ва бутун қардош туркман халқини миллий байрам — Доимий бетарафлик эълон қилинганининг 30 йиллиги билан табриклайман.

Ушбу қутлуғ сана Туркманистоннинг дунёнинг барча мамлакатлари билан тинч, ишончли, дўстона ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга доимо содиқ бўлиб келаётганини ўзида мужассам этади.

Биз мазкур форумни тинчликсеварлик ва тинчликпарварлик ғояларини илгари суриш, давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва ҳурматни мустаҳкамлаш, шунингдек, долзарб халқаро масалаларни мулоқот ҳамда музокаралар воситасида ҳал қилиш йўлларини излаш учун муҳим сиёсий платформа деб ҳисоблаймиз.

Ҳурматли иштирокчилар!

Туркман халқининг замонавий ўзига хослигининг ажралмас қисмига айланган Туркманистоннинг бетарафлиги унинг чуқур тарихий анъаналари, маданий ва маънавий қадриятларига, олижаноблик, бағрикенглик ва яхши қўшничилик каби эзгу фазилатларига таянади.

Бу феномен туркман халқининг бугунги босқичдаги ижобий бетарафлик фалсафасининг меъмори – Гурбангули Мяликгулиевич Бердимуҳамедовнинг ҳал қилувчи роли туфайли бутун дунёда кенг эътирофга сазовор бўлди.

Танланган стратегик йўналиш Туркманистон Президенти, ҳурматли Сердар Гурбангулиевич томонидан янгича жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Туркманистоннинг доимий бетарафлик модели суверенитетни ҳурмат қилиш ва ички ишларга аралашмаслик тамойиллари фаол тинчликпарварлик ҳамда дипломатик фаолият билан қандай уйғунлашиши мумкин эканини ёрқин намойиш этмоқда. Ашхободда БМТнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун превентив дипломатия минтақавий маркази муваффақиятли фаолият юритаётгани бунинг яққол далилидир.

Биз Ўзбекистонда туркманистонлик қардошларимизнинг стратегик қарашлари ва ташқи сиёсий ёндашувларига кўп жиҳатдан қўшиламиз.

Шу боис, биродар Туркманистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти билан ҳамкорликда Тинчлик ва бетарафлик университетини ташкил этиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз.

Янги Ўзбекистон учун жаҳонга очиқлик, ўзаро ҳурмат ва мулоқотга интилиш — фундаментал қадриятлардир. Айнан шу сабабли биз умумий хавфсизлик ва фаровонлик йўлида бирдамлик бўйича Самарқанд ташаббусини илгари сурдик. Ушбу ташаббус инсоният келажаги учун бефарқ бўлмаган, тинчлик, тотувлик ва барқарор тараққиёт учун интилаётган барча томонларни мулоқотга жалб этишга қаратилган.

Ишончимиз комилки, фақат ўзаро ҳурмат ва тушунишга таянган гуманистик ҳамда инклюзив ёндашувларгина замонавий халқаро ҳамкорлик конструкциясини мустаҳкамлашга қодир.

Шу муносабат билан Ўзбекистоннинг Қўшилмаслик ҳаракатидаги бўлажак раислиги даврида биз тинчлик ва зўравонликдан холилик маданиятини қўллаб-қувватлаш бўйича глобал ҳаракатни рағбатлантириш, сиёсий мулоқот асосида давлатлар ўртасида ишончни мустаҳкамлаш, жаҳонда бағрикенглик, ҳамжиҳатлик ва бирдамлик муҳитини қарор топтиришга кўмаклашишни бош устувор йўналишлар сифатида белгилаш ниятидамиз.

Биз раислигимиз давомида келгуси авлодлар манфаатлари йўлида можароларни ҳал қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун 2027 йилни Превентив дипломатия йили деб эълон қилишни режалаштирмоқдамиз. Унинг доирасида конференция ва форумлар ташкил этиш, парламент, жамоат ва ёшлар делегацияларининг ўзаро алмашувларини қамраб оладиган тадбирлар дастурини қабул қиламиз. Унинг амалга оширилишида БМТнинг ихтисослашган институтлари, жумладан, Ашхободдаги Превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ фаол иштирок этишига умид қиламиз.

Ҳурматли дўстлар!

Глобал миқёсда кескинлик сақланиб қолаётган ва давлатлар ўртасида ишонч заифлашаётган ҳозирги шароитда тинчликсеварлик ва воситачилик тамойилларига умумий содиқлик ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этиб бормоқда.

Айнан шу сабабли ҳам Туркманистоннинг 2025 йилни «Халқаро тинчлик ва ишонч йили» деб эълон қилиш ҳақидаги таклифи жаҳон ҳамжамиятининг энг муҳим талабларига жавоб беради.

Ўзбекистон ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади ва БМТ Бош Ассамблеясининг тегишли резолюциясининг ҳаммуаллифи бўлди.

Ушбу глобал ғоя қарама-қаршиликларни рад этадиган, можароларни музокаралар столи атрофида ҳал қилишга содиқ ва тинчлик ўрнатиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўриш тарафдори бўлган мамлакатларнинг бирлашишига хизмат қилади деб ҳисоблаймиз.

Шуни таъкидлашни истардимки, ўзаро ишонч, ҳурмат ва жипслик тамойиллари бизнинг Марказий Осиёни тинчлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик маконига айлантириш борасидаги сиёсатимизнинг ҳам асосидир.

Ўтган ойда Тошкентда бўлиб ўтган минтақа давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича биргаликдаги ҳаракатлар, кўпқиррали иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр эканимизни яна бир бор кўрсатди.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Туркманистоннинг конструктив ҳамда тинчликсеварлик сиёсати Марказий Осиёда барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Расмий Ашхобод 2018 йилда — кўп йиллардан буён биринчи марта Оролни қутқариш халқаро жамғармасига аъзо давлатлар раҳбарларининг биринчи саммитини ташкил этган ҳолда, Жамғарма доирасида олий даражадаги мулоқотларни қайта тиклашда катта роль ўйнади.

Шу йилнинг август ойида Авазада БМТнинг денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича учинчи конференциясининг ўтказилиши минтақада ягона транспорт-логистика маконини шакллантиришга муҳим ҳисса бўлиб қўшилди.

Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга жалб этиш ва инфратузилмавий боғлиқликни кучайтириш орқали тинч йўл билан ривожлантиришга кўмаклашиш масалалари бўйича бизнинг ва Туркманистоннинг ёндашувлари тўлиқ мос келади.

Ашхободнинг энергетика ва сув хавфсизлиги, барқарор транспорт боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек, минтақада экотизимни ҳимоя қилиш бўйича ташаббуслари бизнинг Марказий Осиёдаги саъй-ҳаракатларимизни табиий равишда тўлдирмоқда.

Туркманистоннинг замирида тинчлик ва ишонч каби эзгу ғоялар мужассам бўлган бу таклифлари унинг минтақа давлатлари раҳбарлари Маслаҳат учрашувлари форматида раислиги давомида кун тартибидан муносиб ўрин эгаллашига аминман.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Ўзаро ҳурмат, ишонч ва ҳамжиҳатликка асосланган ҳамкорлик энг улуғвор режаларни ҳаётга татбиқ этиш имконини беради. Шунинг учун ушбу режаларни гуманитар ҳамкорлик орқали илгари суриш муҳим.

Шу муносабат билан келгуси йили Тошкентда ижодий жамоалар, олимлар ва адиблар иштирокида «Маданиятлар мулоқоти» деб номланган қўшма халқаро гуманитар форумни ташкил этиш, шунингдек, таълим, маданият ва волонтёрлик ҳаракати соҳаларидаги ташаббусларни биргаликда амалга ошириш орқали ёшларни тинчлик ва ишонч жараёнини мустаҳкамлашга жалб этишга йўналтирилган «Ёшлар тинчлик ва ишонч йўлида» минтақавий дастурини жорий этишни таклиф қиламиз.

Қадрли дўстлар!

Тинчлик ва ишонч — умумий фаровонлик асосидир. Бу қадриятларни мустаҳкамлаш бутун халқаро ҳамжамият учун ҳал қилувчи устувор йўналиш бўлиб қолиши зарур.

Ўзбекистон дунёда адолатли ва барқарор тартиботни барпо этишга бундан буён ҳам амалий ҳисса қўшишга тайёр.

Форум иштирокчиларига сермаҳсул фаолият, қардош Туркманистон халқига эса тинчлик, фаровонлик ва янада равнақ топишни тилайман.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Ҳатто ЙТҲдан кейин ҳам Адам Қодиров медал олиб келмоқда

Адам Қодиров йўл-транспорт ҳодисасидан кейинги ҳолатда ҳам медаль билан тақдирланди.

"Дунё гўзали" танлови иштирокчиси кийимида Ўзбекистон байроғи рамзларидан фойдалангани учун жаримага тортилди

Шахризода Мадаминова либосида давлат рамзларидан фойдалангани учун маъмурий жавобгарликка тортилди

«Ман Сити» Чемпионлар лигаси ўйини учун қайдномасини эълон қилди

"Манчестер Сити" 19 январь куни Чемпионлар Лигаси 7-турида сафарда "Будё/Глимт" меҳмони бўлади.

«Реал»дан истеъфога чиқарилган Хаби Алонсо яна Германияда иш бошлаши мумкин

Мадриднинг "Реал" клуби мураббийлигидан кетган испаниялик мутахассис Хаби Алонсо Германия Бундеслигасига қайтиши мумкин.

Украина Россиянинг "Орешник" ракеталари учириладиган ракета майдончасига зарба берди

Зарба Украинанинг Львов шаҳри чеккасига қилинган ҳужумда фойдаланилган объектга қаратилган.

Хитой АҚШни Гренландия масаласи бўйича огоҳлантирди

Халқаро ҳуқуқ БМТ Низомининг мақсад ва тамойилларига асосланган бўлиб, у халқаро тартибнинг пойдевори саналади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати -13° гача тушади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳарорат аста-секин кечалари 2-7 даража совуққача, кундуз кунлари 2 даража совуқ — 3 даража илиққача пасаяди.

Зеленский: "Россия катта зарба беришга тайёрланди ва уни амалга ошириш вақтини кутмоқда"

Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский кечки нутқида айтиб ўтди.

Юрген Клопп "Реал"га жавоб қайтарди

Юрген Клопп "Реал"ни бошқариши мумкин деган миш-мишларга изоҳ берди.

«Ўзгидромет» тезкор хабар билан чиқди

2026 йил 21–26 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Африкада ўзини "пайғамбар" деб атаётган шахс қурган кема атрофида ўн минглаб одам тўпланди

У одамларга бугун дунё бўйлаб глобал тўфон бўлишини ваъда қилган.

Роналду майдонда аср рекордини ўрнатди

Португалия терма жамоаси ва “Ан-Наср” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинда профессионал фаолиятида 1300-учрашувини ўтказиб, умумий голлари сонини 956 тага етказиб олди.

Ванганинг «башоратлари»: Учинчи жаҳон уруши 2026 йилда бошланади

Ер атмосферасига улкан космик кема кириб келиши ва инсоният тарихида янги давр бошланади

Саида Мирзиёева: Бу фожиа нафақат Ўзбекистонга, балки барча постсовет мамлакатларига хосдир"

Бошловчининг: «Одамлар ўзига зарар бераётганини тушуниб етиши учун нега давлат худди „болға“ каби тепасида туриши керак?» деган саволига жавобан, Саида Мирзиёева асл ўзгаришлар секин-аста, вақт ўтиши билан рўй беришини айтди.

Мактаб ва коллеж битирувчилари 1 йиллик ҳарбий хизматга жалб қилинади

Дастур ҳарбий хизматга қабул қилиш ва кадрларни ушлаб қолиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Россия Трампнинг Путинга юборган хабарига муносабат билдирди

Давлат думаси депутати Светлана Журовага кўра, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия раҳбари Владимир Путинга юборган хабарини АҚШнинг махсус вакили Стив Витковнинг Москвага ташрифи билан боғлаш мумкин.

Трамп: “NATO бизга ҳеч қачон керак бўлмаган”

АҚШ президенти Дональд Трамп NATO тўғрисида фикр билдириб, унинг Америка учун ҳеч қачон зарур бўлмаганини таъкидлади.

Россиялик боксчи ва депутат Николай Валуев ҳам Марказий Осиёга таҳдид қилди

Энди қамчи керак бўлади. Шунинг учун ёшларни тайёрламоқдамиз. “Зумер”ларга спорт залига боришни ва эркакларга хос спорт турлари билан шуғулланишни маслаҳат бераман.

Зеленский: Россия бу урушда катта йўқотишларга учрамоқда

Украина президенти Владимир Зеленский айтишига кўра, Россия ҳар ойда тахминан 35 минг ҳарбийни йўқотмоқда. Бу ўтган йилнинг шу ойидаги 14 минг одам билан солиштирганда сезиларли ўсишдир.

Мадуро судланмоқда, Путин эса йўқ — Зеленский

Украина президенти Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилди.

Дубайдаги жанжал: 6 нафар ўзбекистонлик ўлим жазосига ҳукм қилинди

Дубайдаги оммавий муштлашувда қатнашган Ўзбекистоннинг 6 нафар фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилинди.

Қорақалпоғистонда поезд аёлни босиб кетди

“Жабрланувчи йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, ўз хавфсизлигига эътибор бермади. Масъул хизматлар ҳодиса тафсилотларини текширмоқда”, – дейилади хабарда.

Онлайн иш ваъда қилиб, фуқаролардан миллионлаб пул ундирган фирибгарлар фош этилди

Улар 3,5 миллион сўм тўлов эвазига онлайн ишга қабул қилиниш ва ҳар ҳафта ҳақ олиш ваъдаси билан одамларни фирибгарлик схемасига жалб этишган.

Фарғона вилоятига 1,3 млрд сўмлик кучли таъсир қилувчи дори воситаларини олиб кирган шахс ушланди

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Трамп: АҚШ дунё учун Гренландияга муҳтож

Давосдаги чиқишида АҚШ Президенти Дональд Трамп Гренландияни глобал хавфсизлик учун стратегик аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Россиялик генерал ўлимида айбланган ўзбекистонлик умрбод қамалди

Россияда 2-Ғарбий округ ҳарбий судининг уч судьядан иборат ҳайъати Аҳмаджон Қурбоновни радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари бошлиғи генерал-лейтенант Игор Кирилловнинг ўлимига сабаб бўлган террорчилик ҳужумини содир этганликда айбдор деб топди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Қарздорлик сабаб мобил телефон қурилмалари блокланади(ми)?

Асосийси, юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобил ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмайди.

Анталиянинг тематик боғлари ҳақида эшитганмисиз?

Туркиянинг туризм пойтахти Анталия ҳар бир фаслга мос, жаҳон даражасидаги тематик парклари билан ўйин-кулги, ижодкорлик ва саргузаштни уйғунлаштирган жозибали сайёҳлик манзилидир. Шаҳар замонавий аттраксионлар ҳамда интерактив тажрибаларга бойлиги билан эътиборни тортади.

Испанияда яна бир темир йўл ҳалокати юз берди

Барселонага яқин ҳудудда йўловчи поездининг рельслардан чиқиб кетиши оқибатида машинист ҳалок бўлган, камида 14 киши жароҳат олган.

Страсбургда Европа Еврокомиссиясига ишончсизлик муҳокамалари фермерлар норозилиги билан ўтди

22 январь куни Европа парламенти Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйенга нисбатан МЕРКОСУР билан тузилган келишув сабабли ишончсизлик вотуми бўйича овоз беради.

Қирғизистондан олиб келинган гиёҳвандлик воситаларини Тошкентда сотмоқчи бўлганлар ушланди

У тақиқланган воситаларни Тошкентга олиб келгач, гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи бошқа шеригига 13 200 доллар ва 19 миллион 900 минг сўм нақд пул эвазига пулламоқчи бўлган.

Карачидаги савдо марказидаги ёнғин қурбонлари сони 21 кишига етди

Покистоннинг Карачи шаҳридаги энг йирик савдо маркази Gul Plazaда содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 21 кишига етди.

Нигерияда қуролли бандитлар икки чўркдан 160дан ортиқ фуқарони қўлга олди

Нигериянинг Кадуна штатида қуролли бандитлар икки чўркдан бир неча ўнлаб намозхонларни қўлга олди.

Покистондаги савдо маркази ёнғинида ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди

Покистоннинг Карачи шаҳрида савдо марказида содир бўлган йирик ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди. Яна 70 дан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Сиднейда акулалар икки болага ҳужум қилди

Австралиянинг Янги Жанубий Уэлс штатида, Сидней шаҳрида акулалар 11 ва 12 ёшли икки болага ҳужум қилди.

Эрондаги тартибсизликлар вақтида 3700 дан ортиқ полиция ходими жароҳат олди

Эронда 2025 йил охирида бошланган оммавий тартибсизликлар пайтида 3700 дан ортиқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими турли даражада жароҳат олган.

Навоийда отаси оғзига пайпоқ солиб қўйган 5 ойлик чақалоқ вафот этди

Маълум бўлишича, бу эркакнинг иккинчи оиласи бўлиб, эркак олдин хам болаларга зўравонлик қилган. Эркак билан мунтазам равишда профилактик ишлар олиб борилган.

Ўзбекистонда айрим дорихоналарда спирт ўрнига лосьон берилганми?

Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан: терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш, косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.

Тожик-Афғон чегарасида 4 та террорчи йўқ қилинди

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида террорчиларнинг жойлашган ўрни аниқланди. Чегарачиларнинг таслим бўлиш талаби бажарилмаган, террорчилар қуролли қаршилик кўрсатган.

Испанияда икки тезюрар поезд тўқнашди, қурбонлар бор

Ҳодисада умумий ҳисобда 100 киши жароҳатланган