Шавкат Мирзиёев “Ширин” маҳалласида яшовчи Дониёр Йўлдошев хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев “Ширин” маҳалласида яшовчи Дониёр Йўлдошев хонадонида бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё тумани “Ширин” маҳалласида яшовчи Дониёр Йўлдошев хонадонида бўлиб, оиланинг турмуш шароитлари билан танишди.

Бу уй юртимиздаги обод ҳовлилардан бири. 10 сотих томорқада мевали ва манзарали дарахтлар, сабзавотлар экилган. 30 бош наслли курка боқилиб, бир йилда 25 миллион сўмгача қўшимча даромад олинмоқда.

Давлатимиз раҳбари бу саъй-ҳаракатларни маъқуллаб, мана шундай обод хонадонлар кўпайиши кераклигини таъкидлади.

- Ҳудудларда юришим, ҳар кунги ҳаракатларимдан мақсад - одамларни рози қилиш, аҳоли жон бошига даромадни кўпайтириш. Илгари четга хомашё сотардик. Ҳозир ҳаммасини мамлакатимизда қайта ишлаб, тайёр маҳсулот чиқараяпмиз. Корхоналар очилаяпти, ёшларимиз, хотин-қизларимиз ишли бўлаяпти. Бундайлар кўпайиши, бунинг учун ривожланиш маҳаллада бўлиши керак. Маҳалла яхши бўлса, давлат кучли бўлади. Ёшларни билимли, ақлли қилиб тарбияласак, ўз йўлини, ишини топади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Юртимизга тинчлик, фаровонлик тилаб, дуо қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (12 )

    Bahodir
    Kambagalni uyiga kiribdi bechora uyini yaxshilab remontxam qilmabdi
    Amur
    Мхх ишласа керак
    Я. Феникс🔥🔥
    Нима фарк,и бор а хамманкига кириб чик,олмидику битта битта хамма нарсага гап топаслаей
    Amur
    Йуге нахотки Ростан серозный
    Bakhtiyarovich
    гап йо лекн ўша хонадонда байрам бўляткандир ҳозирам
    Mc Laren
    Prezident uyinga kirsa mazza bo'lsa kerak a !? Davlat rahbari shaxsan o'zi kelishi bu baxt-ku
    Узбек
    шу оддат яхши жуда, аҳолидан хабар олиб, жойда муаммоларни урганиб👍
    saymon klark
    Albatta davlat rahbari fuqaro xonadonida bo'lishi, aholi muammolari bilan qiziqishi ijobiy holat
    ✌️
    Молодец! Кайси вилоятга борса хам албатта кайсидир хонадонга киради. Халк кандай яшаётгани билан кизикади!
    Толиб
    Шунака хонадонларга кириб юргани яхшида, шу бахонада уша уям, уша хонадон жойлашган махалласию уни йулларигача тамирланади)) Шунака тагрифларни амалга оширишда чарчамасин президентимиз 👍
    Шухрат
    Я абсолютно согласен с президентом. Ведь глава страны также имеет право навещать дом любого гражданина ( гражданки ) Своим присутствием он осчастливил сегодня хозяев того дома.
    Журабек Носиров
    Оддий ахоли хайоти билан танишиш ва сухбат олиб бориш олийжайноблик белгиси