Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 30 август - 3 сентябрь кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ўзбекистон етакчиси 31 август - 1 сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва "ШҲТ плюс" форматидаги саммитда иштирок этади.
Тадбирлар кун тартибидан устувор йўналишларда кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш ва ташкилот фаолиятини янада такомиллаштиришнинг долзарб жиҳатлари ўрин олган. Унинг якунида Тяньцзинь декларацияси, хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, "яшил" саноат, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
2 сентябрь куни Пекин шаҳрида давлатимиз раҳбари ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказади, шунингдек, Хитой расмий шахслари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Президенти 3 сентябрь куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.