Шавкат Мирзиёев Қасим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали гаплашди

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жўмарт Тўқаев билан телефон орқали гаплашди

Мирзиёев Қозоғистон етакчиси ва халқига ушбу мамлакат ҳудудидаги кенг миқёсли тошқинлар оқибатида инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

Ўзбекистон президенти 23 апрел куни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефонда гаплашди.

У бундай табиий офатлар кейинги пайтларда минтақада кузатилаётган иқлимнинг салбий ўзгаришлари оқибати экани қайд этилди.

Бу борада яқин амалий ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.

Президентлар яқинда Хива шаҳрида бўлиб ўтган учрашувдаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Минтақавий аҳамиятга молик масалалар ва бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!