Фарғона шаҳрида вилоят депутатларининг сессиясидан сўнг президент Шавкат Мирзиёев кутилмаганда сафар дастурида режалаштирилмаган манзил - Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди.
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги «Шодиёна» маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
«Бугун вилоятга янги ҳоким қўйдик. Ҳозир водий ичида Фарғона вилоятини янги тизимга ўтказиш, «маҳаллабай» ишлаш, одамларнинг оғирини енгил қилиш бўйича кўп чоралар кўряпмиз. Шунинг учун «Шодиёна» маҳалласини ҳам ўзим айланиб келай деб, сизларни кўргани келдим. Юртимизга кўз тегмасин, оғир касаллар бўлмасин. Одамларни йўқотмаслик, касалликнинг олдини олиш бўйича қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. Ҳаммасини сизларнинг тинчликларингизни ўйлаб қиляпмиз. Менинг энг катта мақсадим - халқимизнинг оғирини енгил қилиш. Сал бўлса ҳам қийналмасин, деб ҳаракат қиляпмиз», - деди Шавкат Мирзиёев.
Онахонлардан бири эртага ўғлининг тўйи бўлишини айтди. Президент уларни табриклаб, ёш оилага бахт, соғлик тилади.
Кутилмаган ташрифдан хурсанд бўлган одамлар давлатимиз раҳбарига сиҳат-саломатлик, халқимизга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилди.
Мулоқот давомида президент «Шодиёна» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан биргаликда суратга тушди.
Шавкат Мирзиёев маҳалла идорасига кириб, маҳалла раиси ва маслаҳатчилар билан суҳбатлашди. Аҳолининг яшаш шароитлари, ҳудуддаги муаммоларни сўради. Уларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди
Шенчжен халқ суди мусодара қилинган судралиб юрувчиларни аукцион орқали сотишга қарор қилди. Харидор судралиб юрувчиларни фермадан мустақил равишда олиб кетиши керак
"Биз фуқаролик тўғрисидаги қонунни яна ўзгартирамиз: 3 йиллик ‘турбо-фуқароликъ энди бўлмайди. Янги тартиб бўйича фақат 5 йил яшагандан сўнг фуқаролик берилади," – деди сиёсатчи.
Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари мамлакатдаги вазиятни беқарорлаштириш мақсадида оммавий тартибсизликлар тайёрлашга уринишни тўхтатди.
Ғарбий Болқон яқин келажакда харитадаги янги можаролар марказига айланиши мумкин. Кремль раҳбари Владимир Путин бу ҳудуддан ўз манфаатлари йўлида "ўйин майдони" сифатида фойдаланиши эҳтимоли бор.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойнинг унга нисбатан жорий қилинган тарифларга жавоб чораларини қоидаларни бузиш деб атади. Унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда РИА Новости .
АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.