Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта яна видеоселектор ўтказади. Сабаби маълум

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта яна видеоселектор ўтказади. Сабаби маълум

Шавкат Мирзиёев келаси ҳафта коррупцияга қарши кураш бўйича видеоселектор ўтказади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.

Сўзининг аввалида у ОАВ вакилларини 3-май Жаҳон матбуот эркинлиги куни билан табриклади. 

Президент матбуот хизмати томонидан давлат раҳбари фаолиятини ёритиш учун жалб қилинган давлат ва нодавлат ОАВ вакиллари иштирокидаги ролик намойиш қилинди. Улар Президент Пулида ишлаш асносида ўзлари кузатган вазиятларга қисқа муносабатларини билдиришган. 

Брифингда Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ўтган ҳафта иш жадвалидаги муҳим воқеаларга қўшимча изоҳлар берди.

Келаётган ҳафтада давлат раҳбари иштирокида кутилаётган  тадбирлар: 

- Коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича видеоселектор ўтказилади. Давлат органлари раҳбарлари ва ҳокимларнинг ҳисоботи эшитилади. 

- Чет тилларини ўқитиш тизимини такомиллаштириш, Токио олимпиадасига спортчиларимизни тайёрлаш бўйича йиғилишлар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаси техникаси корхоналарини трансформация қилиш бўйича тақдимотлар бўлиши режалаштирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!