Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларини табриклади

A A A
Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимларини табриклади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади.

Ҳурматли ички ишлар тизими ходимлари!

Қадрли офицер ва генераллар, сержантлар ва сафдорлар!

Муҳтарам фахрийлар!

Аввало, сиз, азизларни 25 октябрь – Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий табриклайман.

Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди.

Соҳа ходимларининг жамоат тартиби ва тинчлик-осойишталикни сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматини, айниқса уларнинг бугунги пандемия шароитида кўрсатаётган жонбозликларини халқимиз яхши англайди ва муносиб қадрлайди.

Азиз дўстлар!

Кейинги тўрт йилда барча соҳалар сингари ички ишлар тизимида ҳам кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Айниқса, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, ички ишлар органларини эл-юрт манфаатига хизмат қиладиган чинакам халқчил тизимга айлантириш йўлида катта ишлар олиб борилмоқда. 

Шу мақсадда ушбу тизим фаолияти тубдан такомиллаштирилиб, марказий аппаратдаги шахсий таркибнинг 85 фоизи бевосита аҳоли яшаш пунктларига, қуйи тизимларга туширилди.

Ички ишлар органларини халққа янада яқинлаштириш, мурожаатларни туну кун қабул қилиш, мавжуд муаммоларни жойида ва ўз вақтида ҳал этиш мақсадида 200 тага яқин ички ишлар бўлими ва бўлинмалари фаолияти тўлиқ янгитдан ташкил этилди.

Тизимдаги барча таркибий ва ҳудудий бўлинмалар, жумладан, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари, эксперт-криминалистика ва паспорт бўлинмалари мутлақо янгича мезонлар асосида қайта шакллантирилгани, ходимлар хизмат фаолиятига хос бўлмаган кўплаб ишлардан озод этилгани соҳада иш самарадорлигини оширишда муҳим омил бўлмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, жамоат жойлари ва кўчаларда хавфсизликни таъминлаш борасида ички ишлар органларининг Миллий гвардия билан биргаликдаги хизмати йўлга қўйилганини қайд этиш зарур.

Соҳада шахсий таркибни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг яшаш ва хизмат шароитларини яхшилаш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда. Сўнгги тўрт йилнинг ўзида 241 та хизмат уйлари қурилиб, уй-жойга эҳтиёжи бўлган ва хизматда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларнинг оилаларига топширилгани ҳам бу борадаги ишларимизнинг амалий тасдиғидир. Бундан ташқари, 2018-2020 йилларда соҳа ходимлари учун имтиёзли ипотека кредити асосида Тошкент шаҳрида барпо этилган замонавий кўп қаватли уйлардан 392 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда эса 2 мингга яқин квартира  ажратилди.

Ички ишлар органлари инновацион рақамли технологиялар ва ахборот-коммуникация тизимлари билан мунтазам таъминланмоқда. Биргина 2017-2020 йилларда шахсий таркиб учун 45 та янги хизмат объекти қурилиб, фойдаланишга топширилгани бу фикрни тасдиқлайди.

Жамият ҳаёти учун катта таҳдид бўлган уюшган жиноятчилик, терроризм, экстремизм, коррупция, одам савдоси ва наркотрафикка қарши кураш кучайтирилмоқда. Бу борада илм-фан ютуқлари ва илғор технологиялардан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай ислоҳотларимиз натижасида ички ишлар органлари замонавий техника билан таъминланган, халқчил ва очиқ, криминоген вазиятни мустаҳкам ва ишончли назорат қила оладиган, мобиль ва ихчам тузилмаларга айланиб бормоқда. Энг муҳими, соҳа ходимларининг маънавий қиёфаси, жамиятимиздаги обрў-эътибори юксалиб бормоқда.

Сизларга яхши аёнки, жиноятчиликка қарши курашнинг энг самарали усули – профилактика, яъни қонунбузарликларнинг олдини олишдан иборат. Шу мақсадда мамлакатимизда биринчи марта ҳар бир маҳаллага бир нафардан профилактика инспектори бириктирилди, уларга маҳалла раисининг ўринбосари мақоми берилди.

Биз профилактика инспектори текширувчи ёки назоратчи эмас, балки барча ҳаётий масалаларда маҳалла аҳлига кўмак берадиган, чинакам елкадош, ёнма-ён турадиган куч бўлишини вазифа қилиб қўйдик. Ушбу ходимларнинг фаолиятини узлуксиз ташкил этиш ҳамда аҳолига янада яқинлаштириш мақсадида уларга 6 787 та хизмат уйлари қуриб берилди, 7 388 та шахсий автомашина учун имтиёзли кредитлар ажратилди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор фақат аёл ходимлар ишлайдиган хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор лавозимлари жорий этилди. Бугунги кунда улар ҳар бир маҳаллада фуқаролар йиғинлари раисларининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосарлари билан ҳамкорликда опа-сингилларимизнинг маслаҳатчиси, ҳимоячиси ва кўмакдошига айланмоқда.

Билиб-билмасдан жиноят йўлига кириб қолган ва жазони ўтаётган фуқароларнинг ижтимоий мослашувини, соғлом ҳаётга қайтишини таъминлашда ҳам ички ишлар органларининг ўрни ва роли ортиб бормоқда. Бу йўналишда илгариги жазони ижро этиш инспекцияси ўрнига пробация хизматини ташкил этдик. Ушбу хизмат маҳкумларни зарур касб-ҳунарларга ўқитиш ва тайёрлаш, ишга жойлаштириш, уларни хусусий тадбиркорликка жалб этиш, энг асосийси, иш берувчилар томонидан уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланишида яқиндан ёрдам кўрсатмоқда.

Мамлакатимизда туризмни ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқларимизнинг сайёҳлик жозибадорлигини ошириш мақсадида Ички ишлар вазирлиги таркибида хавфсиз туризмни ташкил этиш бўлинмалари фаолиятини йўлга қўйганимиз ҳам муҳим қадам бўлди. Ҳозирги вақтда ушбу бўлинмаларда камида 3 та хорижий тилни биладиган, тарих, этнография ва санъат соҳасида чуқур маълумотга эга бўлган ёш ўғил-қизларимиз ўз хизмат вазифаларини муносиб адо этмоқдалар.

Бугунги кунда ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилаётгани, соҳада ўз бурчи ва қасамёдига содиқ, ватанпарвар ва халқпарвар ходимлар сони кўпайиб бораётганини ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижаси сифатида қабул қиламиз.

Ички ишлар органлари фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратининг янги тизими ўрнатилгани, ички ишлар органи бошлиғидан тортиб профилактика инспекторигача халқ олдида ҳисобот берадиган амалиёт жорий этилгани аҳолининг уларга бўлган ишончини янада оширмоқда.

 

Ҳурматли соҳа вакиллари!

Шиддат билан ўзгараётган бугунги мураккаб замонда дунёнинг турли минтақаларида ҳукм сураётган нотинч вазиятлар, қуролли тўқнашувлар ҳар биримизни доимо ҳушёр ва огоҳ бўлишга ундайди. Бундай шароитда уюшган трансмиллий жиноятчилик, терроризм ва экстремизм, наркобизнес, коррупция каби таҳдидларга қарши самарали курашиш, уларга кескин зарба бериш тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Ҳаётнинг ўзи олдимизга қўяётган ана шундай ўткир, кечиктириб бўлмас талаблардан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини ошириш учун қуйидаги вазифаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозим:

биринчидан, ички ишлар органлари учун интеллектуал ва профессионал билим даражаси, маънавий-ахлоқий савияси юқори бўлган кадрлар тайёрлаш бўйича сифат жиҳатидан янги тизимни жорий этиш;

иккинчидан, ички ишлар органларини, айниқса, профилактика, жиноят қидирув, тергов, йўл-патруль ва патруль-пост хизмати ҳамда эксперт-криминалистика бўлинмаларини замонавий техника, ахборот коммуникация тизимлари ва махсус воситалар билан таъминлашни янада кучайтириш;

учинчидан, ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганган ҳолда, амалий фаолиятга янгича иш услублари ва механизмларини, хусусан, рақамли технологияларни кенг татбиқ этиш;

тўртинчидан, ходимлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини, жумладан, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, хизмат ва дам олиш шароитларини янада яхшилаш, уй-жой ва моддий таъминотини босқичма-босқич мустаҳкамлаб бориш;

бешинчидан, мамлакатимиз ички ишлар органларининг шонли тарихини асраб-авайлаш, соҳа ходимлари ва фахрийларининг келгуси авлодларга намуна бўладиган жасоратини, кўрсатган ибрат намуналарини оммалаштириш, Ватанимиз мустақиллиги ва эл-юртимиз осойишталиги йўлида азиз жонларини фидо қилган ходимларнинг хотирасини эъзозлаш ва абадийлаштириш.

Агар давлат таянадиган асосий устун қонун бўлса, унинг кучини амалда намоён этадиган энг самарали тизим бу – ички ишлар соҳаси, десак, айни ҳақиқат бўлади.

Биз бундан кейин ҳам ушбу соҳани ҳар томонлама ривожлантириш, унинг моддий-техник базаси, кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, ҳақиқий халқчил тизимга айлантириш учун бундан буён ҳам барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз. Фурсатдан фойдаланиб, сиз, азизларга фидокорона меҳнатингиз, ўз хизмат бурчингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун чуқур миннатдорчилик билдираман.

Ушбу кунда эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида ҳалок бўлган мард ва жасур соҳа ходимларининг хотирасини ҳурмат-эҳтиром билан ёд этиб, уларнинг оилалари ва фарзандларига байрам табригимиз ва эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.

Ҳурматли ички ишлар ходимлари!

Муҳтарам фахрийлар!

Сизларни яна бир бор касб байрамингиз билан чин юракдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга файзу барака, ғоят масъулиятли ва серқирра фаолиятингизда янги зафарлар тилайман.

Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси президенти


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Миллион россиялик мамлакатни тарк этди

Тадқиқот муаллифларининг таъкидлашича, уруш бошланганидан кейин ҳарбий хизматдан қочишга уринган ва мамлакатни тарк этаётган эркаклар сони сезиларли даражада ошган.

47°C иссиқликда тонг ҳам, тун ҳам йўқ: Ҳиндистоннинг энг иссиқ ҳудудида бир кун

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатидаги Банда туманида ҳаёт сўнгги ҳафталарда мисли кўрилмаган жазирама иссиқлик шароитида кечмоқда.

Тимми исмли кит биоёқилғига айланади

Бу ҳақда Die Zeit нашри хабар берди.

Ўзбекистон – Нидерландия ўртоқлик ўйини Нью-Йоркда бўлиб ўтади

8 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан сўнгги ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб Европанинг етакчи жамоаларидан бири – Нидерландия терма жамоаси бўлади.

Ўзбекистоннинг "ЖЧ-2026"да гуруҳ босқичида чиқиб кетиши башорат қилинди

Футбол бўйича таҳлилий тадқиқотлар олиб борадиган Football Meets Data компанияси 2026 йилги жаҳон чемпионатида плей-офф босқичига чиқиш эҳтимоли энг паст бўлган ўнта терма жамоа рўйхатини эълон қилди, деб хабар беради Sports.kz.

Жалолиддин Машарипов терма жамоа қайдномасидан чиқарилмоқда

Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.

Андижонда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги айтилмоқда. Гумонланувчи 2004 йилги Олимпиада бронза медали соҳиби(?)

Ижтимоий тармоқда ИИБ ходими вояга етмаган шахснинг номусига текканлиги ҳолати юзасидан ҳабар жойлаштирилган.

Ўзбекистонда сел ва сув тошқинлари хавфи эълон қилинди

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш талаб этилади.

Жасжан Россияда қўлга олинди: блогер кечирим сўради

У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.

19 нафар амалдор ишдан олинди, 36 нафари жазоланди

Натижада 36 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди, 19 нафар масъул эса лавозимидан озод этилди.

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ўзбекистонда янги кўл пайдо бўлди

Бухоро вилоятидаги Қизилқум чўли ўртасида тахминан 80 квадрат километр майдонни эгаллаган йирик сув ҳавзаси аниқланди.

Ўзбек футболчиларининг ўйиндан кейин қилган иши канадаликларни ҳайратга солди!

2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.

АҚШда ҳам тўй қилаётганлар ақлдан озмоқда

Бу ҳақда New York Post нашри хабар беради.

Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи қурол ёрдамида тўхтатилди (видео)

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинди.

Европа тинчлигига Россиясиз эришиб бўлмайди

Бу ҳақда Германия ҳарбий-денгиз кучларининг собиқ қўмондони Кай-Ахим Шёнбах Berliner Zeitung нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

АҚШ бугун тунда Эронга жуда кучли зарбалар беради

Биз Эроннинг Харк ороли ва бошқа нефт инфратузилмаси объэктларини назорат остига оламиз.

Қирғизистон 50 та компанияни ёпмоқда

Бу ҳақда мамлакат президентининг санкция сиёсати масалалари бўйича махсус вакили, Иқтисодиёт ва тижорат вазири Бақит Сиддиқов маълум қилди.

Таиланд суди икки эркакни ўлим жазосига ҳукм қилди

Ҳужум оқибатида 20 киши ҳалок бўлган, 120 дан ортиқ инсон жароҳатланган эди.

Профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди

2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Трамп Эронга қарши янги кучли зарбалар билан таҳдид қилди

Дональд Трамп АҚШ яқин соатларда Эронга қарши яна бир қатор “жуда кучли зарбалар” бериши мумкинлигини маълум қилди.

Сурхондарёда поездда йўловчи аёлга шилқимлик қилган чипта сотувчиси 5 суткага қамалди

Жабрланувчининг кўрсатмасига кўра, у манзилга яқинлашганда чипта сотувчиси унинг орқасидан келиб қучоқлаган.

Андижондаги поликлиникада 4 киши заҳарланиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати Марҳаматдаги ҳолатда қутқарувчилар 4 жасадни чиқариб олгани тасдиқлади.

Фақат овоз ва рояль: Жон Леженд Самарқандга унутилмас оқшом туҳфа этди

8 июнь куни Самарқанддаги Регистон майдонида дунёга машҳур қўшиқчи, қўшиқнавис ҳамда «Грэмми», «Оскар», «Тони» ва «Эмми» мукофотлари соҳиби Жон Ледженднинг узоқ кутилган концерти бўлиб ўтди.

Жиззахдаги паркда аттракцион синиши оқибатида 4 киши жароҳатланди

Билдирилишича, ҳозирги вақтда жабрланганлар маҳаллий шифохона масъуллари назоратида.

Ғазо вайроналар остидаги жасадлар сабаб кемирувчилар босқинига учради — Financial Times

Аҳоли кемирувчилардан ташқари чивин, бурга ва битларга қарши курашишга ҳам мажбур бўлмоқда.

Покистон Афғонистон ҳудудига ҳаво зарбалари берди

Покистон Афғонистон билан чегара бўйлаб ҳаво зарбалари уюштирди. Бу ҳужумлар минтақада бир неча ой давом этган нисбий тинчликдан кейин содир бўлди.

Шимолий Ирландиядаги пичоқли ҳужум ортидан муҳожирларга қарши тартибсизликлар бошланди

Шимолий Ирландиянинг бир қатор шаҳарларида муҳожирларга қарши оммавий тартибсизликлар юз берди. Намойишлар Белфаст шаҳрида суданлик эркакнинг бир кишига пичоқ билан ҳужум қилгани ҳақидаги хабарлар ортидан бошланган.

Ўзбекистон делегацияси Россияда бир қатор самарали учрашувлар ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов бошчилигидаги делегация Россияда ташриф билан бўлди.

Гонконг ОАВ Ўзбекистон туризмига юқори баҳо берди: визасиз режим ва тўғридан-тўғри рейслар кутилмоқда

“HK TVB News Today” телеканали орқали Гонконг ва Ўзбекистон ўртасида визасиз режим муддати узайтирилаётгани ҳамда икки мамлакат ўртасида тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилиши кутилмоқда экани, шунингдек, Гонконг сайёҳлик агентликлари икки томонлама туризмни ривожлантиришга умид билан қараётгани ҳақида материал эълон қилинди.

Суд тизимида янги назорат механизми: шаффофлик ва ҳалолликни таъминлашнинг қўшимча кафолати

Президент Фармони билан суд тизимида коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган янги механизмлар жорий этилмоқда. Шу мақсадда Олий суд таркибида Комплаенс назорати хизмати ташкил этилиши белгиланган.

Сирдарёда чиябўри одамларга ҳужум қилди

Битта чиябўри 4 кишига ҳужум қилган. Шу маҳаллада яшовчи эркак тезкор чоралар кўриб, ҳайвонни зарарсизлантирган.

Халқаро жиноят суди прокурори Карим Хонга қарши терговда жиддий қонунбузарликлар аниқланди

Associated Press (AP) хабар беришича, Халқаро жиноят суди (ХЖС) прокурори Карим Хонга қарши олиб борилган ички тергов унинг хизмат вазифаларини жиддий бузган бўлиши мумкинлигини кўрсатган.

Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб вафот этди

Аниқланишича, вафот этган фуқаро ота-она ва яқинлари билан бирга Туркияга сайёҳ сифатида келган.

Сурия давлатидаги терроризмни молиялаштиришда айбланган 8 киши қамалди

«Саад Мухтор» тахаллусли мазкур шахс Telegram мессенжери орқали Фаластинда жабр кўрган мусулмонларга эҳсон қилиш ниқоби остида пул йиғиш билан шуғулланган.

Самарқандда аёл 7 нафар неварасига зўравонлик қилиб келгани аниқланди

Болалар омбудманининг ИИВ га сўрови асосида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларга ҳимоя ордери тақдим этилди.

Франция ва Германия қўшма қирувчи самолёт лойиҳасидан воз кечмоқчи

Фридрих Мерц ва Эммануэль Макрон Европа давлатлари учун мўлжалланган олтинчи авлод қирувчи самолётни биргаликда ишлаб чиқиш лойиҳаси бўйича шартномани имзолай олмаслик ҳақида келишиб олгани хабар қилинди.

Нетаньяҳу Исроилнинг Ҳизбуллоҳга қарши операцияси давом этишини маълум қилди

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу Хавфсизлик кенгаши йиғилишидан сўнг Исроил Мудофаа кучларининг (IDF) Ливандаги Ҳизбуллоҳга қарши операцияси ҳали якунланмаганини билдирди.