Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишяптими?»

Шавкат Мирзиёев: «Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишяптими?»

Айни вақтда президент раислигида макроиқтисодий вазият, ҳудудлар ва тармоқларда иқтисодий ўсишни таъминлашга бағишланган видеоселектор бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Президент пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлиги хакида гапирди.

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — дея танқид қилди давлат раҳбари. 

Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат”да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари  — 10 фоизга пасайган.

Президент «сўнгги бир йилда дори-дармон ва тиббиёт буюмларига эҳтиёж кескин ошса-да, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш 22 фоизга камайишини қандай изоҳлаш мумкин», дея мутасаддиларга юзланди. 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!